Ру Ўз O`z En

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҒАЛЛА ЎРИШ КОМБАЙНЛАРИ МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

1 Май 2025 63

Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун ўрим-йиғимга пухта тайёргарлик кўриш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эгадир.

Шу мақсадда Тошкент вилоятида мавжуд бўлган ғалла ўриш комбайнларини сифатли таъмирлаш ишларига бу йил ҳар йилгидан ҳам эртароқ киришилди.

 Вилоят бўйича жами 217 дона, шундан 85 дона “Кейс 4088” ва “Неw Xolland” русумли, 95 дона “Класс” русумли, 29 дона “Вектор-410” русумли ва 8 дона бошқа русумли комбайнлар марказлашган ҳолда таъмирланмоқда.

Мавсумга қатнашувчи комбайнларни таъмирлаш учун жами 10 млрд.  962 миллион сўм, шундан “ЎзКейсСервис” қўшма корхонасига 5 млрд. 946 млн. 290 минг сўм, “ЎзКлаасСервис” МЧЖга 3 млрд 578 млн. ҳамда “Вектор” ва бошқа русумдаги комбайнлар учун 1 млрд. 438 млн. сўм пул маблағлари талаб этилса бугунги кун ҳолатида 7 млрд. 441 млн. сўм, пул маблағлари таъминотчи корхоналарга эҳтиёт қисимлар харид қилиш учун чиқарилган.

Вилоят бўйича  бугунги кун ҳолатига мавсумда қатнашувчи жами 217 дона ғалла комбайнларидан 191 донасида таъмирлаш ишлари якунланиб, тайёргарлик чизиғига қўйилди. Туманларда ташкил этилган қабул қилиш комиссиялари томонидан комбайнларини қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

“Ўзагроинспексия” нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан таъмирлашни якунлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиб,  камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берилган.

“Ўзагроинспексия”нинг Тошкент вилояти бошқармаси техника ҳолати назорат қилиш шўбаси бош мутахассиси

Э.Рахимжанов

Text to speech