"Ўзагроинспекция" ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2022 йил 2 - ярим йиллигига мўлжалланган Қўшма тадбирлар режаси 8-бандида 2022 йил пахта йиғим-терим ишларида қатнашадиган пахта териш машиналари, транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш устидан назорат олиб бориш белгиланган.
Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан туман ҳокимликлари, туман ИИБ ҳамда туман «Агросервис МТП» МЧЖлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда жорий йил пахта йиғим-терим ишларида қатнашадиган пахта териш машиналари, транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумда тўхтовсиз ва самарали ишлаши назоратга олинган.
Шунингдек, вилоятда 72 минг 161 гектар пахта экилган бўлиб, мазкур ҳосилларни нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун жами 164 дона, шундан 79 дона «Кейс» русумли, 10 дона «John Deere» русумли ва 75 дона «МХ-1,8» русумли пахта териш машиналари қатнашиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 2022 йил пахта ҳосилини йиғим-терим ишлари аввалги йилларга нисбатан жадал равишда ташкиллаштирилган. Жумладан, Қуйичирчиқ туманида фаолият юритиб кетаётган "TCT Agro сluster" МЧЖ ҳудудида жорий йил ҳосили учун Пахта-йиғим теримини юқори унумли 25 дона “Case”420 пахта териш машиналари пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда уюшқоқлик билан териб олишда қатнашаётган бўлса, Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани "Абс Оққўрғон агрокластер" МЧЖ томонидан 10 дона “John Deere” русумли юқори унумли пахта териш машиналари олиб келинди ва бугун ушбу комбайнлар туманнинг 2-сектор ҳудудидаги "Абдумалик Шарифжон" фермер хўжалигининг пахта майдонида иш бошлади.
Пахта териш машиналаридан тўғри фойдаланиш ва техник созлиги Инспекциянинг вилоят бошқармаси техника холати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси томонидан назоратга олинган.
Р. Шерматов, Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими бош инспектори