Ру Ўз O`z En

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида Пахта хосилини ўз вақтида сифатли йиғиб териб олишда пахта териш машиналари мухум ўрни юзасидан семинар ташкил қилинди

29 Август 2023 2556

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган “ТSТ СулстерМЧЖ ММТП биносида ғўза майдонларида пахта йиғим-терими ишларига жалб қилинган “Сасе 420” русумли пахта териш машиналарининг авзаликлари бўйича жорий йилнинг  27 август куни кўргазмали семинар ўтказилди

Семинарда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, «Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилояти бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш шўбаси бошлиғи ҳамда Қуйичирчиқ бош мутахассислари ва бир қатор соҳа вакиллари иштирок этиб, туманда “ТСТ Агро СлустерМЧЖ томонидан экилган 11200 гектар пахта майдонларида 25 дона “Касе 420” русумли ва 50 дона «МХ-1.8» русумли пахта териш машиналари ёрдамида пахта ҳосилини нес нобуд қилмасдан йиғиб териб олиш белгиланган.

Пахта ҳосилини ўз вақтида сифатли йиғиб териб олишда пахта териш машиналари муҳум ўрин тутади. Бу борада “Касе 420” русумли пахта териш машиналари халқаро стандартларга жавоб беради. Жорий йилги пахта йиғим мавсуми олдидан “Касе 420” машиналаридан унумли фойдаланиш бўйича ташкил этилган кўргазмали семинарда малакали механизаторларни тайёрлаш, мавсум давомида сифатли сервис хизматларини кўрсатиш, энг муҳими юқори самарадорликка эришиш мақсадлари ҳақида фикир алмашилди. Тадбирда сўз олганлар “Касе 420” русумли пахта териш машинаси каби замонавий ва самарадор машиналар пахта ҳосилини қисқа фурсатда териб олиш, қўл меҳнатига барҳам беришда фермер ва деҳқонларга яқин кўмакчи экканлигини таъкидлашди. Хар бир “Сасе 420” русумли пахта териш машинаси 400 нафардан  500 нафаргача қўл терими ўринини босади. Пахта териш машинаси билан мажбурий қўл терими меҳнатини бартараф қилишда ўрни беқиёс бўлди. “Касе 420” русумли пахта териш машинаси пахта териш майдонининг 4 қаторини қамраб олиб бункер сиғими   3,8 тонна. Ушбу модель орқали бир кунда 30 тоннагача пахта териш имконияти мавжуд. Машина кам ёқилғи сарфига қарамай, максимал териш самарадорлигини намоён қилади. Шунингдек узоқ муддатли ишлаш имконияти, ташқи муҳитга салбий тасир кўрсатмаслик сингари жиҳатларҳам “Касе 420”нинг авазаликларидир.

 

 

«Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилояти бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш шўбаси бошлиғи R.Shermatov ва Қуйичирчиқ тумани бош мутахассиси O.Baratov.

 

Text to speech