Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2022 йил 2 - ярим йиллигига мўлжалланган Қўшма тадбирлар режасининг 8 - бандида 2022 йил пахта йиғим-терим ишларида қатнашадиган пахта териш машиналари, транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш устидан назорат олиб бориш белгиланган.
Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан туман ҳокимликлари, туман ИИБ ҳамда туман «Агросервис МТП» МЧЖлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда жорий йил пахта йиғим-терим ишларида қатнашадиган пахта териш машиналари, транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш назоратга олинган.
Тошкент вилоятида жорий йил пахта терим ишларида жами 2188 дона шундан, 606 та транспорт тракторлари ва 1314 та трактор тиркамалари ҳамда дефолиация ишларида қатнашадиган 268 пуркагичларни таъмирлаш масканларида йиғиш ва таъмирлаш белгиланган.
Шунингдек, вилоятда 72 минг 161 гектар пахта экилган бўлиб, мазкур ҳосилларни нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун жами 114 дона, шундан 79 дона “Кейс” русумли, 10 дона “John Deere” русумли ва 25 дона “МХ-1,8” русумли пахта териш машиналари қатнашиши режалаштирилган.
Пахта териш машиналарини таъмирлаш саройларига йиғиш ва таъмирлаш ишлари ўрганилиб, биринчи навбатда техникаларни таъмирлаш учун масканларда зарур шарт-шароитлар, таъмирловчи механизатор ҳамда уста чиланганларга, инженер ва техник ходимларга иссиқ овқат ташкил этилганлиги, темирчилик цехлари, кўмир, пайвандлаш аппарати, станоклар, ювиниш хоналари ва бошқалар билан таъминланиши Инспекция томонидан назоратга олинган.
Бугунги кунда вилоятнинг барча туманларида 2022 йил пахта терим ишларида қатнашадиган техникаларини таъмирлаш ишлари бориши ва сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳ.Нурбобоев, "Ўзагроинспекция" нинг Тошкент вилоят бошқармаси Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими катта инспектори