“Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси мутахассислари томонидан “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги “Тошкентдонмаҳсулотлари”, “Оҳангарон дон”, “Ғалла Алтег” АЖлар ҳамда ғалла етиштириб берувчи хўжаликлар ва уларга тегишли дон қабул қилиш шаҳобчаларининг 2024-йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумида моддий-техник базаси ва лаборатория жиҳозларининг тайёргарлиги бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида вилоятда 3-та дон корхонаси, 2-та филиал, 2-та кластер ва 9-та дон қабул қилиш шаҳобчаларида 2024-йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника база ва лаборатория жиҳозларининг тайёргарлиги бўйича камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди.
Бугунги кунда Тошкент вилоятида фаолият олиб келаётган фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерлар томонидан 2024-йилда жами 236 325 тонна бошоқли дон (буғдой) жамғариш режалаштирилган бўлиб, шундан 237 625 тонна товар буғдой дони, ҳамда 25 700 тонна уруғлик буғдой дони қабул қилиш режалаштирилган.
Вилоятдаги дон қабул қилиш корхоналари, ғаллачилик кластерлари ва уларга қарашли филиал ва масканларнинг лаборатория хоналари- таҳлиллар ўтказишда керак бўладиган зарур ўлчов воситалари ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган. Шунингдек, лаборатория ўлчов воситалари, автомобиль, вагон тарозилари метрология текширувидан ўтказилиб, қиёслов сертификатлари билан таъминланган.
А.Исмоилов, “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси