Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими ва Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги “Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги 193-сон қарори ижроси назоратга олинган.
Хусусан, Қарорда белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида бажарилиши ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Уруғчилик соҳасини ривожлантириш борасида “Sof tabiat agro” ва “Ўсимликлар технологияси” МЧЖ билан ҳамкорликда замонавий лаборатория қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётганлиги ҳамда ушбу қурилиш ишлари якунига етказилгандан сўнг ташкил этилган лабораторияда маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мослашган юқори ҳосилдорликка эга бўлган уруғлик картошка етиштириш, шу жумладан, вируссиз “in vitro” технологияси асосида “Супер элита” ва “Элита” авлодларига мансуб уруғлик картошка яратиш режалаштирилаётганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, уруғчилик соҳасида дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Голландиянинг “Agriko” ва “HZPC” компаниялари мутахассислари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу ташкил этилаётган кластер томонидан сувни тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳудудида “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ ҚК ва “Agrover-urug'chilik” МЧЖлар томонидан 700 гектар майдонда Исроил давлатининг “NaanDanJain” компанияси томонида етказиб берилган замонавий ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш асосида картошка етиштириш йўлга қўйилди. Натижада сув сарфини 2 баробар иқтисод қилиниши ва ҳосилдорликни ўртача 1,5 баробаргача оширилишига эришилиб у орқали маҳсулот таннархини туширилишига сабаб бўлмоқда.
Бугунги кунда, Республикада уруғлик ва истеъмол картошка етиштиришни ривожлантиришда фаол ишлар олиб бормоқда. Жумладан, 30 минг тоннагача картошка маҳсулотларини сақлаш қувватига эга замонавий “Агросаноат логистика маркази” барпо этилиши, соатига 25 тонна картошкани саралаш ва қадоқлаш линиясини ҳамда 1200 га майдонда картошка етиштиришга мўлжалланган махсус картошка экиш, ўстириш, йиғиб олувчи ва логистикасини таъминловчи техника ва ускуналарни ишга туширилиши бўйича ишлар олиб борилаётганлиги аниқланди.
"Ўзагроинспекция", Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими катта инспектори, З.Исматов.