Тошкент вилоятида мавжуд ўзи юрар техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоятнинг 12 та туманларида мавжуд 15 та ўқув муассасаларига “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлимлари томонидан тегишли тартибда хулосалар берилиши таъминланган бўлиб, ҳозирда мазкур муассасаларда 675 нафар талабалар таҳсил олмоқда.
Вилоятда рўйхатга олинган жами 14 мингдан ортиқ тракторлар, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мавжуд бўлса, шундан мингдан ортиқ техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш талаб этилади.
Жумладан, бир ўқув курслари давомийлигини камида 3 ой бўлишини инобатга олинса, ишсиз талабалар ва фуқаролар учун мавжуд муассасалар томонидан яна қўшимча икки ўқув курслари ташкил этилиб, тракторчи-машинист гувоҳномалари берилганида, қўшимча 1015 киши доимий иш жойи билан таъминланади.
Мазкур фуқаро ва талабаларга, техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун 414 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида ўқитилиб, таълим муассасаларини битиргач, таълим муассасалари томонидан берилган гувоҳнома билан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларидаги Инспекциянинг туман бўлимларига мурожаат қилиш орқали тракторчи-машинист гувоҳномаларига эга бўлишликлари тушунтирилмоқда.
Ҳозирда, “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда Вилоят ИИБ бошқармаси билан биргаликда ўқув муассаларида таҳсил олган бўлсада, тракторчи-машинист гувоҳномаларини олмаган жами 980 нафар, шундан 341 нафар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 3-курсида таълим олаётган талабалар, 2018-2020 йиллар давомида таҳсил олган коллеж талабалари ҳамда 296 нафар бошқа муассасаларни тамомлаган талабалар рўйхати шакллантирилиб, Инспекциянинг туман бўлимлари томонидан тракторчи-машинист гувоҳномалари берилиши таъминланмоқда.
с.Садиков, Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи
Ҳ.Нурбобоев, Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси, катта инспектори