Ру Ўз O`z En

Анорзор ва токзорларни совуқдан асраш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда

11 Декабрь 2023 1672

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишнинг совуқ кунлари кириб келишига тайёргарлик кўриш, жойлардаги мавжуд боғлар, айниқса анорзор ҳамда токзорларни совуқдан асраш ва келгуси йилда мўл ва сифатли ҳосил олиш мақсадида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўзагроинспекция” ходимлари ва шахсан вилоят бошқарма бошлиқлари томонидан тезкор тадбирлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг, 11 декабрь ҳолатига жойларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинганда 12 минг 329 гектар анорзорларнинг 8 минг 768 гектарида (71%) шунингдек, 91 минг 971 гектар токзорларнинг 75 минг 320 гектарида (82%) кўмиш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Хоразм вилоятида 92 фоиз, Фарғона, Тошкент, Андижон, Навоий, Бухоро, Наманган, Жиззаҳ вилоятларида 80-88 фоиз, Самарқанд, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида 70-78 фоиз Қорақалпоғистон Республикасида 79 фоиз, Сурхондарё вилоятида 63 фоиз майдонларда анорзорлар кўмилиб, қишки совуқдан беталофат ўтиши учун шароит яратилди.

Мисол учун, Пискент, Оққўрғон, Китоб, Ромитан ва Вобкент туманларида 91-96 фоиз майдонларда анорзорлар кўмилди.Шунингдек, токзорларни кўмишда Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 90-92 фоиз ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида 87-88 фоиз майдонларда якунига етказилди.

Айниқса, Паркент, Қибрай, Хонқа Пешку, Шофиркон туманларида 92-94 фоиз майдонларда токзорлар кўмилган.Шулар қаторида, жойларда парваришланаётган 239 минг гектардан зиёд мевали боғларини совуқдан сақлаш, зарарланишини олдини олиш мақсадида, боғ қатор ораларида хазонларни йиғиш ишлари бажарилди.

Юқоридагиларга асосан, кўп йиллик тажрибали боғбонларнинг тавсиясига асосан Инспекция ходимлари томонидан жойларда мавжуд боғларни асраш, анорзор ва токзорларни кўмишда самарали ишлар ташкил қилиш билан бирга тегишли кўрсатмалар бериб келмоқда.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech