Ру Ўз O`z En

Уруғлик донни қайта ишлаш жараёнлари назоратда

19 Сентябрь 2023 1718

Жорий йилда яроқли деб топилган майдонлардан 2024 йил ғалла ҳосили учун уруғлик буғдойнинг 55 та селекцион навларидан авлодлари бўйича жами 258 минг тонна дон уруғчилик субъектлари томонидан жамғарилган.

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот етиштиришнинг асосий негизи уруғликка боғлиқ бўлиб, сифатли уруғлик етказиб бериш замирида уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсатгичларини назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади.

Мазкур уруғчилик субъектлардаги 72 та уруғликни қайта ишлаш цехлари томонидан 2024 йил ҳосили учун уруғлик донни саралаш, дорилаш, қадоқлаш ҳамда сертификатлаш ишлари Инспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштирилишини назорат қилиш бошқармаси томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳозирга қадар уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан 203,3 минг тонна ёки 79 фоиз уруғлик дон қайта ишланган.

Жумладан, “ЎздонмаҳсулотАКга қарашли дон корхоналари томонидан 86 фоиз, Кластерларда 67 фоиз, Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимидаги уруғлик дон тайёрлаш цехларида 72 фоиз ҳамда Элита уруғчилик хўжаликларида 87 фоиз уруғлик дон тайёрланган.

Шунингдек, тайёрланган уруғлик дон тўдаларининг 194,6 минг тоннасидан экинбоплик сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун намуналар танлаб олиниб, шундан, 161,3 минг тоннаси сертификатланган, қолган 33,3 минг тоннасини сертификатлаштириш ишлари давом этмоқда.

2024 йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик донни қайта ишлаш - тозалаш, саралаш, дорилаш ва экинбоплик сифат кўрсаткичлар бўйича сертификатлаш ишлари кечикаётган "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли дон тайёрлаш цехларида уруғлик дон тайёрлаш ишларининг кечикаётганлиги ва бу бўйича тегишли чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилди.

Аниқланишича, бугунги кунда, Тошкент (3,1 минг тонна), Бухоро (3,2 минг тонна), Жиззах (2,6 минг тонна), Наманган (1,9 минг тонна) Самарқанд (1,3 минг тонна) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги (1,7 минг тонна) айрим корхоналар томонидан қайта ишлаб тайёрланган уруғлик дон тўдаларини сертификатлаш учун ўз вақтида буюртмалар берилмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланган тегишли низомга асосан 2024 йил ҳосилидан уруғлик дон етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказилган танловлар назорат қилиб борилди ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларидан танлов натижалари олинмоқда.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech