Бугунги кунда ғаллакорларимиз томонидан етиштирилган ғаллани йиғиштириб олиш ишлари энг қизғин паллада. Шундан уруғлик ғалла майдонларини ўриш ишлари алоҳида эътибор қаратилиб инспекция томонидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги “2020 йили ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорида бегиланган топшириқлар ижросини бажариш мақсадида Инспекция бошлиғи томонидан жорий йил 16 июндаги 40-сон буйруғи қабул қилиниб, қарор ижросининг бажарилиши бўлим томонидан назорат олинган.
Мазкур қарорда 2021 йил ҳосили учун ҳудудларда ғалланинг селекцион навларининг ҳар бир авлодлар бўйича сифатли ва сара уруғлик донни ўз вақтида жамғариш мақсадида, уруғлик ғалла майдонларини ўриш, ташиш учун алоҳида ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилди ҳамда ғалланинг навдорлигини сақлаш, навларнинг аралашиб кетишини олдини олиш борасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳудудларда ҳар йилигидан фарқли равишда уруғлик майдонлар учун алоҳида отрядлар ташкил этилиб, уларга сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари ва ташиш транспортлари бириктирилди ҳамда ушбу комбайнларни алоҳида ажралиб туриши мақсадида олд ойнасига кўк рангдаги “URUG'LIK G'ALLA-2020’’ белгиси ўрнатилиб, ўрим ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек инспекциянинг ҳудудий бўлимлари томонидан уруғлик ғалланинг навдорлигини сақлаш мақсадида, биринчи навбатда уруғлик ғалла майдонларининг апробация кўригидан ўтганлиги бўйича тузилган апробация далолатномалари ўрганилиб, сўнг дала четлари ўриб олиниб товар донга топширилиб, қолган қисмини уруғлик дон топшириш учун ўриш ишлари назорат қилиб борилмоқда.
Бундан ташқари ҳар бир ғалла ўриш комбайнлари навдан-навга ўтиш жараёнида ишчи органлари дон қолдиқларидан тўлиқ тозаланиб, тегишли мутахассислар томонидан далолатномалар тузилганидан сўнг ўриш учун рухсат берилмоқда.
Бугунги кунга келиб республика бўйича келгуси йил ҳосили учун режадаги 293,5 минг тонна уруғлик дондан 55,4 минг тонна ёки 19 фоизга уруғлик дон жамғарилган.
Шу билан бирга инспекциянинг ҳудудий бўлимлари томонидан уруғлик дон қабул қилиш устидан кунлик назорат ўрнатилган бўлиб, амалга оширилган ишлар бўйича Инспекциянинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлимига кунлик ахборотлар тақдим қилиб борилмоқда.
Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими