Ру Ўз O`z En

2023- йилнинг ўтган даврида Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар 

4 Май 2023 1643

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва сифатли маҳсулот етиштиришда уруғчилик тармоғи асосий драйвер ҳисобланади. Ўз навбатида соҳа тараққиётини белгиловчи ва уни ҳар томонлама тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши муҳим вазифалардан бири саналади.

Хусусан, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш йўналишида «Ўзагроинспекция» томонидан жойларда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Биринчидан, Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3683-сонли қарорига асосан, бир вилоятда 10 тадан, ҳар бир туманда эса 5 тадан ортиқ ғалла навларни экиш таъқиқланганлигига қарамасдан, амалда вилоятларда 16 тадан 34 тагача, туманларда эса 7 тадан 12 тагача навлар экилишига йўл қўйилган. Жумладан, Фарғона вилоятида 34 та, Жиззахда 33 та, Қашқадарёда 30 та, Сирдарё, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида 24 тагача навлар экилганлиги аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масаласи бўйича ўринбосарларига тақдимномалар киритилган.

Иккинчидан, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 119 та туманлардаги танлов комиссиялари томонидан уруғлик пахта етиштириш мақсадида ўтказилган танлов натижалари хам назорат қилиб борилган.

Бунга кўра, ҳудудлардаги танлов комиссияларига талабгорлар томонидан 3 850 та аризалар (147 минг га) топширилган бўлиб, танловлар натижасида 3187 та субъектларнинг 99,3 минг гектар майдони жорий йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш учун яроқли деб топилган.

Тендер жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда 61 та огоҳлантириш, 82 та кўрсатма, 37 та тақдимнома ва 3 та маъмурий қарорлар кўрилиши таъминланди.

Учинчидан, 2023 йил ҳосили учун сифатли уруғлик чигит тайёрлаш жараёнлари ҳам доимий назорат қилиб борилди. Жумладан, 112 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 59,6 минг тонна уруғлик чигит тозалаш-саралаш, 24,6 минг тонна туксизлантириш ва 43,3 минг тонна дорилаш ишлари ҳамда экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификат олиб, реализация қилиш ишлари назорат қилиб борилди.

«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати

Text to speech