Ру Ўз O`z En

Хоразм: келгусидаги вазифалар белгиланди

10 Январь 2022 1561

Хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бошқарма ва бўлимларида 2021 йил давомида бажарилган ишларнинг таҳлили, инспекторлар томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг ҳолати ва жорий йилда амалга ошириладиган вазифаларга бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси ва туманларда республика ишчи гуруҳи аъзоси Н. Исмаилов иштирокда 2021 йилдаги фаолияти таҳлил этилди. Инспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жорий йилнинг январь-декабрь ойларида жами 12361 та назорат тадбирлари ўтказилган (1109 та текшириш, 11252 та мониторинг). Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 6545 та қонунбузилишлар аниқланган, 7427 та огоҳлантириш хатлари киритилган, 6010 та таъсир чоралари қўлланилиб, 1416 та маъмурий қарорлар расмийлаштирилган, шундан 535 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилган. 4864 та ёзма кўрсатма ва 264 та тақдимномалар, 882 та ҳолатда жарималар, 281 та ҳолатда молиявий санкциялар қўлланилган.

Йиғилишда Инспекциянинг вилоят бошқармаси таркибий тармоқлари ва туманлар бўлимлари фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, 2022 йилга мўлжалланган иш режага киритилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.  

«Ўзагроинспекция»нинг Хоразм вилояти бошқармаси Ахборот хизмати   

    

 

Text to speech