Ру Ўз O`z En

ХОРАЗМДА ТЕХНИКАЛАРНИ МАВСУМГА ТАЙЁРЛАШ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

8 Январь 2021 2487

“Ўзагроинспекция” Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан Хоразм вилоятида баҳорги дала ишларига тайёргарлик кўриш ва мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларига бағишланган кўргазмали ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

 

Бугунги кунда вилоятда 378 та чопиқ трактори, 991 та чигит экиш сеялкаси, 1837 та культиваторлар, 3913 та тишли-барона, 1722 та мола-борона мавжуд бўлиб, туманлардаги Машина трактор паркларида таъмирлашга тортилмоқда.

“Инспекторлар томонидан, шай ҳолатга келтирилган чопиқ тракторлари, культиваторлар, чигит экиш сеялкалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг қай даражада сифатли таъмирдан чиқарилганлиги кўздан кечирилмоқда. Бунда эски эҳтиёт қисмларининг янгисига алмаштирилганлиги, носоз ҳолатга келган деталлардаги камчиликлар бартараф этилгани, техникаларнинг юз қисмида бўёқлаш ишларининг амалга оширилгани кабиларга эътибор қаратилмоқда” – дейди, "Ўзагроинспекция" вилоят бошқармаси Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими бош инспектори Ф. Раҳмонов.

Вилоятдаги чопиқ тракторлари, чигит экиш сеялкалари, культиваторлар, тишли-бароналар, чизел ва молаларининг туман МТП ларига тортилиши ҳамда таъмирланиши “Ўзагроинспекция” инспекторлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

“Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

Text to speech