Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2 ноябрь куни “Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан” бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш борасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бошқармалари “долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида фаол иштирок этмоқдалар.
Жумладан, Инспекциянинг Марказий аппарат ходимлари томонидан ҳам Шайҳонтохур туманида жойлашган боғча ва мактаб ҳовлиси, унинг атрофлари ва Қибрай тумани Бобур маҳалласидаги тажриба участкаси дала майдонида 1000 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.
Тадбирлар Республиканинг барча шаҳар-туман бошқарма ва бўлимларида уюшқоқлик билан давом этмоқда.