Ру Ўз O`z En

Ғўза майдонларида чуқур юмшатиш ишларини сифатли ўтказилиши юзасидан жойларда Инспекция томонидан қатъий назорат ўрнатилган

21 Май 2020 3042

2020 йил пахта ҳосили учун Республикада жами 1033,6 минг гектар майдонда чигит экилган бўлиб, бугунги кунда уларни парваришлашда зарур агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни вақтда ғўза парваришида амалга ошириладиган культивация, чуқур юмшатиш ва суспензия билан ишлов бериш каби агротехник тадбирлар авж палласига кирди.

Жорий йилда ёғингарчилик кўп бўлаётганлиги ғўза қатор оралари тупроғининг ўта зичлашишига, ғўза ривожининг сустлашиши ҳамда илдиз тизимининг яхши ривожланмаслигига олиб келиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, 2020 йил 11 май куни Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида бўлиб ўтган селектор йиғилишида Инспекцияга чуқур юмшатгичларни агротехник тадбирларига жалб қилиш мақсадида, юқори унумли тракторларни йиғиш, уларга суспензия сепиш мосламалари билан жиҳозланган чуқур юмшатгичларни тақиш ишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатиш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириққа асосан, ғўза қатор ораларига ишлов беришда қатнашадиган чуқур юмшатгичларни йиғиш, таъмирлаш, юқори унумли тракторларга тақиш ва талаб этиладиган агротехник тадбирларни ўтказишга жалб қилиш ишлари бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.

Бугунги кунда, Республика бўйича қўшимча талаб этиладиган 3418 дона юқори унумли техникалар рўйхати шакллантирилиб, Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида мулкчилик шаклидан қатъий назар жойлардаги ҳудудий машина-трактор паркларига йиғилиб, уларнинг техник ҳолати мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилиб, мавсумга соз ҳолатга келтирилди. 

 

Шунингдек, талаб этиладиган чуқур юмшатгичларни ҳисоб-китобини қилган ҳолда 2744 дона чуқур юмшатгичлар таъмирланиб, юқори унумли техникларга 5 та ишчи органлик ва оддий техникаларга 3 та ишчи органлик чуқур юмшатшичлар тақилиши таъминланди.

Қолаверса, ғўза ниҳолларини қўшимча озиқлантириш, касалликларга ва ҳашоратларга қарши ишлов бериш мақсадида 1060 та чуқур юмшатгичлар суспензия сепиш мосламалари билан жиҳозланди.

Жойларда чуқур юмшатгичлардан самарали ва унумли фойдаланиш бўйича Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тизимли назорат ўрнатилиб, кунлик мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech