Хабарингиз бор, тадбиркорларга қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишига кўмаклашиш ва қонунбузилишларнинг барвақт олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва назорат қилувчи органларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармони қабул қилинган.
Мазкур Фармон билан, Тадбиркорлар учун қулай бизнес муҳитини яратиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу белгилаб берилган топшириқ ва вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 23 апрель кунида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда туманлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ўқув- семинари ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Наманган вилояти бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур ўқув семинари тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгаришларни тушунтириш ҳамда уларнинг талаблари бузилишининг олдини олиш, шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.
Музаффар НАБИEВ,
«Ўзагроинспекция»нинг Наманган вилояти бошқармаси Ахборот-таҳлил, ижро интизоми, маъмурий амалиёт ва мурожаатлар билан ишлаш шўбаси boshlig‘i