Жиззах вилояти Бахмал тумани Оқтош МФЙ ҳудудидаги 14 гектар майдонда "яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида токзор ташкил этиш юзасидан ўқув семинар ташкил этилди.
Унда соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига "Ўзагроинспексия"нинг Бахмал туман бўлими бошлиғи ва қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси томонидан ток етиштириш агротехникаси хусусан, ер тайёрлаш, экиш, суғориш ва ўғитлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.