Ру Ўз O`z En

ЧОРВАЧИЛИК - ФАРОВОНЛИК МАНБАИ

28 Апрель 2023 2036

 Бугунги кунда, чорвачиликни ривожлантириш ҳисобига аҳолига арзон ва сифатли гоъшт ва гоъшт маҳсулотлари ҳамда сут ва сут маҳсулотларини етказиб бериш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

«Оъзагроинспекция»нинг Паркент туман боълими томонидан тумандаги барча чорвачилик субъектлари фаолияти устидан тизимли назорат оърнатилган боълиб, ҳозирда чорвачилик хоъжаликларига тегишли коърсатма ва тавсиялар ҳамда қонунбузилишига йоъл қоъймаслик боъйича профилактик тадбирлари узвий амалга оширилиб келинмоқда.

Республика аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига боълган талабини тоълиқ қаноатлантириш ва истеъмол бозорларини узлуксиз таъминлаш мақсадида Оъзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан кейинги йилларда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш боъйича алоҳида қарорлар қабул қилинаётганлиги ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш борасида Паркент туманида амалга оширилаётган ишлар оъзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Хусусан, оътган йилда туманда чорвачиликни ривожлантириш боъйича Дастур қабул қилиниб, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни коъпайтиришнинг аниқ чора-тадбирлари белгилаб олинган.

Мазкур Дастурда лойиҳаларни амалга оширувчи ҳар бир ҳудуд, ҳар бир фермер хоъжалиги, корхона ва ташкилотлар, уларни молиялаштириш манбалари, моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ташкилотлар, лойиҳаларни ишга тушириш ва дастлабки маҳсулот ишлаб чиқариш муддатлари, олинадиган умумий маҳсулот ҳажми, яратиладиган иш оъринлари аниқ ҳисоб-китоб қилинган. 

Шу оъринда таъкидлаш жоизки, чорвачиликнинг энг асосий тармоғи боълган қорамолчиликни ривожлантиришнинг устувор йоъналишларидан бири - бу ҳар бир туманда ихтисослашган хоъжаликларни ташкил этишдир.

Бу борада Паркент туманида ҳам четдан сермаҳсул гоъшт ва сут йоъналишидаги наслли молларни олиб келиш режалаштирилган боълиб, ҳозирда лойиҳалар амалга оширилиши изчиллик билан давом этмоқда.

Жумладан, «Қоъличи» МФЙ ҳудудида жойлашган " Паркент Зиё нур" МЧЖ томонидан «Агробанк» АТБдан олинган 8 млрд. соъм кредит маблағлари ҳисобидан замонавий чорва биноси қуриш ҳамда наслли қорамоллар олиб келиш режалаштирилган.

Ҳозирда ушбу хоъжалик томонидан Австрия давлатидан 64 бош сут йоъналишидаги наслли симментал зотли қорамоллар олиб келинган ва парвариш қилиб келинмоқда.

Мазкур хоъжалик чорва моллари наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорликни ошириш, озуқа базасини яратиш, сервис хизматлари коърсатишни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва тизимли равишда истеъмол учун етказиб беришни йоълга қоъйишни асосий мақсад қилиб олган. 

Чорвачиликни ривожлантириш дастурида режалаштирилган лойиҳаларнинг тоълиқ амалга оширилиши натижасида, халқимиз дастурхонига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш каби муҳим вазифани бажаришга эришилади.

  Ш.Турсунбоев  «Ўзагроинспекция»нинг Паркент туман

бўлими Чорвачиликда наслчилик ишини

назорат қилиш бўйиша бош мутахассис                          

 

Text to speech