Ру Ўз O`z En

Туркиялик мутахассисларнинг соҳа билан танишуви давом этмоқда

12 Сентябрь 2024 1042

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш Маркази раҳбарияти, "Ўзагроинспекция" вакиллари ва Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Ўсимликшунослик бош бошқармаси Уруғчилик бўлими бошлиғи Фатиҳ Аҳмет бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Делегация аъзолари Марказ фаолияти билан яқиндан таништирилиб, уруғчилик бўйича амалдаги қонун ва қонуности норматив ҳужжатлар, соҳа мутахассисларини малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби масалаларни кўриб чиқдилар.

Икки томон вакиллари “Агроинспекцияда “Ўзбек-Турк” уруғчилиги тест маркази ташкил топишидан мамнуният билдирди. 

Шундан сўнг меҳмонлар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида фаолият юритаётган “Агровер” МЧЖ компаниясига ташриф буюришди. 

Маълумот учун: “АгроверМЧЖ – картошка кластерининг маркази бўлиб, у ўзида корхона ва мутахассисларни бирлаштиради, унинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва энг муҳим стратегик маданияти бўлган картошкани амалга оширишдир.

Ташриф давомида Туркиялик мутахассислар Давлат ва хусусий ташкилотлар билан ўзаро алоқалар ўрнатилганлик даражаси билан яқиндан танишишди. 

Аграр ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимидаги хусусий секторни ўрни ҳамда маҳсулотларни сифатини баҳолаш ва сертификатлаштириш фаолиятига доир жараёнлар юзасидан тақдимотлар намойиш этилди.

Учрашув томонлар ўртасида савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, халқаро экспертларнинг саволларига "Ўзагроинспекция" ҳамда “АгроверМЧЖ мутахассислари томонидан атрофлича жавоб ва тушунтиришлар берилди.

Учрашув якунида, Туркиянинг соҳа вакиллари “АгроверМЧЖда олиб борилаётган ишлар ҳамда давлат сектори билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги ва халқаро даражада амалга оширилаётганлигини таъкидлади. 

Учрашув томонлар ўртасида самимий ва кўтаринки руҳда кечди.

Туркия делегацияси ташрифи давом этмоқда

Text to speech