Ру Ўз O`z En

2022 йил ҳосилидан жамғарилган уруғлик пахта хом-ашёсининг ғарамларда сақланиши юзасидан Пресс-тур бўлиб ўтди

1 Декабрь 2022 1451

"Ўзагроинспекция" ва унинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил ҳосилидан жамғарилган уруғлик пахта хом-ашёсининг ғарамларда сақланиши ва профилактик тадбирларнинг амалга оширилиши ва бу борада вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ўрнатилган назорат тадбирлари юзасидан Пресс-тур уюштирилди.

Пресс-турда жорий йил вилоятда 5 та пахта тўқимачилик кластерлари ва 3 та элита уруғчилик хўжаликлари томонидан жами 7500 тонна шундан, 6300 тонна асосий фонд учун ва 1200 тонна захира фонд учун уруғлик пахта хомашёси жамғарилгани юзасидан ОАВ вакилларига батафсил маълумотлар берилди.

Бугунги кунда, ғарамларда жамғарилган уруғлик пахта хомашёсининг 3450 тоннаси “Султон”, “Бухоро-102”,“С-8290” навларига 380 тоннаси истиқболли навларга мансубдир.

Ушбу жамғарилган уруғлик пахта хомашёси селекцион нави ва авлодлари бўйича пахта тўқимачилик кластерлари корхоналарида алоҳида-алоҳида 35 та ғарамларда сақланмоқда.

Бугунги кунда, пахта тўқимачилик кластерларидан жамғарилган уруғлик пахта хом ашёсини ғарамларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар бўйича сақланишини таъминлаш талаб этилади.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрьдаги 641-сонли қарори 5-иловаси билан, тасдиқланган “Уруғлик пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, сақлаш,тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича Инспекция томонидан назорат тадбирлари йўлга қўйилган.

Жумладан, бугунги кунда пахта тўқимачилик корхоналари масъул ходимлар томонидан уруғлик пахта ғарамларининг сақланиши ва ташқи кўринишининг кузатиб борилиши;

ғарам ҳароратининг ҳар беш кунда бир марта ўлчаниши ва махсус дафтарда қайд этиб борилиши;

ҳамда уруғлик пахта хомашёси ғарамидаги ҳароратига қараб, ҳаво сўриш чораларининг кўриб борилаётганлиги назоратга олиб борилмоқда.

Уруғликларни белгиланган тартибда сақланиши ва қайта ишланиши натижасида фермер хўжаликларини юқори сифатли уруғлик чигит билан таъминлаш, пировардида пахтадан юқори ҳосил олинишига замин яратилади.

Бунинг учун, корхона масъул ходимларга инспекция томонидан, биринчи навбатда тушунтиришлар, амалий тавсиялар ва тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Соҳада, жорий йилда жами 512 та назорат тадбирлар ўтказилиб, шундан текширишлар сони 29 та (хабардор қилиш тартибида 6 та), мониторинг (ўрганиш) 483 тани ташкил қилади.

Шунингдек, ўтказилган мониторинг ва ўрганишлар натижасида 743 та огоҳлантирувлар киритилди.

Хусусан, пахта тўқимачилик кластерларида уруғлик пахта хомашёсининг ғарамларда сақланиши ва профилактик тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан кенг тушунчалар бериш бўйича Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг 28 ноябрь куни Дўстлик тумани “Сангзор текистилМЧЖ пахта тўқимачилик кластери корхонасида “Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги” ЎзА, “Ўзбекистон-24” телеканали, “Жиззах вилоят телерадиокомпанияси” мухбирлари ва “Жиззах-24” интернет сайти блогерлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўтказилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларга шу соҳада амалга оширилаётган ишлар ва уларни қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларга, “Сангзор текистилМЧЖ пахта тўқимачилик кластери масъул раҳбарлари ва Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилояти бошқармаси соҳа инспекторлари томонидан кенг қамровли тушунчалар бериб ўтилди.

 

 

Text to speech