Ру Ўз O`z En

112 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилган

7 Октябрь 2021 1579

ЎздонмаҳсулотАК тизимидаги дон корхоналарида 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинган донни сифатли сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиши, режасиз ташишлар ҳажмини қисқартирилиши ҳамда ишлаб чиқаришга берилаётган донларнинг сифат кўрсаткичлари устидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан: Давлат ресурсига қабул қилинган буғдойдан январь-сентябрь ойларида вилоят ичида ташилган 650 минг 872 тоннаси, вилоятлараро ташилган 301 минг 985 тонна буғдой назорат (инспектирование) қилинди.

Шунингдек, четга экспорт қилинган жами 56 минг 53 тонна, шундан 24 минг 271 тонна буғдой, 22 минг 581 тонна ун маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинди ва 1185 та сертификатлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизга импорт қилинган 1 млн. 170 минг 5 тонна, шундан 1 млн. 45 минг 769 тонна буғдой, 111 минг 606 тонна ун ва 12 минг 630 тонна бошқа турдаги дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинди ва 4850 та сертификатлар Инспекция қошидаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази давлат унитар корхонаси томонидан расмийлаштирилди.

2021 йил ҳосилидан якунланган 83 та дон партиялари бўйича 64 таси кўриб чиқилди ва тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланди. Дон корхоналари томонидан буғдой дони партияларига тузилган 3 та тозалов-далолатномаларида доннинг табиий камайиши миқдори юқори бўлганлиги сабабли Прокуратура органларига ҳуқуқий хулоса олиш учун тақдим этилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 1855 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан шундан кўрилган таъсир чоралари:

- 1454 маротаба ёзма кўрсатмалар берилган;

- 141 та тақдимномалар киритилган;

- 5052 та огоҳлантирувлар берилган;

- 112 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шундан, 112 та судларга, 44 та прокуратурага юборилган.

Расмийлаштирилган маъмурий баённомалар 215 та ва жами таъсир чоралар сони 1699 тани ташкил этмоқда.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолимизни сифатли дон ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятини яратади.

 

Сардор Зупаров, Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи                          

Text to speech