"Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга асосан, инспекция органлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу мақсадда, Инспекциянинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан 2021 йил 1-15 июль кунлари 175 та текшириш ва 876 та мониторинг тарзида жами 1051 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 791 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг 95 таси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, 26 таси пахта хом ашёси, дон, уруғлари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланиш, 220 таси агротехник тадбирларни ўтказилишини назорат қилиш, 139 таси техникаларни назорат қилиш, 66 таси чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш, 244 таси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш, 1 таси меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш сертификатлаш ва метрология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ташкил этади.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига нисбатан 570 та ёзма кўрсатма берилиб, 183 та маъмурий қарорлар қабул қилинди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан 35 та тақдимнома киритилди ва 26 та ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ўн беш кунда инспекциянинг Нишон тумани бўлими томонидан 132 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан 72 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Қамашида 131 та назорат тадбирларининг 115 тасида, Миришкорда 113 та назорат тадбирларининг 98 тасида ҳамда Қарши туманида 114 та назорат тадбирларининг 98 тасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Сарвиноз Исмоилова, “Ўзагроинспекция” Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот котиби