Жорий мавсумда вилоятда 454 нафар уруғчилик хўжаликларининг10 минг 800 гектар сувли майдонида келгусида уруғлик дон олиш учун бошоқли дон экинлари парваришланган эди.
Айни вақтга қадар ушбу далалардан 30 минг 709 тонна юқори авлодли уруғлик дон жамғарилди. Уларнинг ҳақиқатан ҳам белгиланган талаблар асосида парваришлангани ва меъёрий сифат кўрсаткичларига тўла мувофиқлиги ўрганилди.
Буни аниқлаш учун қўлланиладиган энг асосий тадбирлардан бири уруғлик дон етиштирилган майдонларни тегишли Низом талаблари асосида апробация кўригидан ўтказиш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда вилоятда 10 минг 800 гектар майдон тегишли мутахассислардан иборат Комиссия томонидан тўлиқ апробация кўригидан ўтказилди.
Натижада 150 та фермер хўжаликларининг 2 минг 296 гектар уруғлик ғалла етиштирилган экин майдонларида бегона навлар аралашмаси белгиланган меъёрлардан кўплиги, касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги аниқланди. Комиссия хулосалари асосида ушбу хўжаликлар томонидан етиштирилган уруғлик дон уруғлик сифатида фойдаланиш учун яроқсиз деб топилди. Бунинг натижасида келгуси йил ҳосили учун 9 минг 184 тонна сифатсиз уруғлик дон жамғарилишининг олди олинди.
Айни вақтда бу борада ҚонунбузилишИ ҳолатларигА йўл қўйган маъсулларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий қарорлар қабул қилинмоқда.
Шерали Жўраев, “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси катта инспектори