Қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил олиш учун кузги шудгорлаш тадбирларини ўз вақтида сифатли ўтказилиши алоҳида муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 октябрдаги “2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлашни белгиланган муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 03/1-668 сонли йиғилиш баёни кузги шудгорлаш ишларини ўз вақтида сифатли бажарилиши юзасидан барча ташкилий масалаларни ўз ичига олган.
Республикада 2021 йил ҳосили учун 1 079,9 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шудгорлаш учун 5 404 дона шундан, 3 995 дона ёки 74 фоизи юқори унумли ҳайдов тракторлари жалб қилинди.
Жумладан; Қорақалпоғистон Республикасида 401 та, Андижонда 515 та, Бухорода 552 та, Жиззахда 321 та, Қашқадарёда 410 та, Навоийда 222 та, Наманганда 311 та, Самарқандда 542 та, Сурхондарёда 392 та, Сирдарёда 356 та, Тошкентда 472 та, Фарғонада 400 та ва Хоразм вилоятида 510 та ҳайдов тракторлари 2021 ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларида иштирок этади.
Мазкур муҳим тадбирга жалб этилган ҳайдов тракторларининг республика бўйича 500 дан ортиғи жорий йилнинг ўзида фермер хўжаликлари ва пахта кластерлари томонидан харид қилиб олинган бўлиб, улар юқори унумли ҳайдов тракторлари ҳисобланади.
Бугунги кунда барча ҳудудларда шудгорлаш ишларига тўлиқ киришилган бўлиб, тадбирни белгиланган муддатларда сифатли ва агротехник талаблар даражасида ташкил этиш бўйича шудгор отрядлари шакллантирилиб, отрядларга бириктирилган ҳайдов тракторларини бетўхтов ишлашини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кўчма устахоналар ташкил этилган.
Шунингдек, шудгорлаш ишларида қатнашаётган механизаторларга ҳудудларда иссиқ овқатлар ва зурур шароитлар яратилиши бўйича назорат ўрнатилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жойларда шудгорланган майдонларни сертификат асосида қабул қилиб олиниши, майдонларда ҳар бир контурнинг тўртбурчак “конверт” усулида ва дарахтлар атрофи тўлиқ шудгорланиши, ҳайдов агрегатларини таъмирлаш бўйича тасдиқланган графикнинг бажарилиши, шудгорлаш ишлари сифатсиз бажарилган тақдирда далолатнома расмийлаштириш, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўриш “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудуий бошқарма ва туман бўлимлари зиммасига юклатилган ҳамда инспекторлар томонидан мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати