Инспекция органлари томонидан Республикада 2021 йил ҳосилидан Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини етиштириш, қайта ишлаш ва реализация қилиш соҳасида ўтган ҳисобот даврида қуйидагилар амалга оширилган.
Хусусан, Республика бўйича Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш соҳасида жами 192 та Инспекторлар фаолият олиб бориб, жорий йилнинг ўтган даврида Инспекторларимиз томонидан мазкур соҳада жами 18 808 та назорат тадбирлари ўтказилди, Шундан
– текширишлар сони 1 134 та,
– мониторинг ўрганишлар 17 674та,
– аниқланган қонунбузилишлар 7 778 тани ташкил этиб,
– соҳага алоқадор корхона ва ташкилотларга 1 138 та тақдимнома ва 5 816 та ёзма кўрсатмалар киритилган.
– мансабдор шахсларга нисбатан 762 та маъмурий қарорлар қабул қилинган.
– ушбу соҳада ишни тўғри ташкил этиш мақсадида 17 752 та жисмоний ва юридик шахслар огоҳлантирилган.
Қонуний қарор қабул қилиш учун судларга, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 540 та материаллар юборилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 546-сон қарори ижроси юзасидан 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари тайёрланиши, реализация қилиниши мунтазам назоратга олиниб ўрганиб борилди.
Жумладан, Республика бўйича жами 2021 йил ҳосили учун 1 млн 38 минг гектар сувли майдонларда, бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, шундан ғалланинг 82 та навдан жами 303 минг тоннадан ортиқ уруғлик дон реализация қилинган.
Ҳудудларда белгиланган тартибга асосан бошоқли дон экинлари навларини вилоятда 10 та.дан, туманда эса 5 тадан ортиқ навлар экиш таъқиқланганлигига қарамай, амалда вилоятларда 13 тадан 32 тагача, туманларда эса 7 тадан 20 тагача ғалла навлари экилганлиги аниқланган.
Жумладан, Сурхондарё ва Қашқадарёда 31 та, Жиззахда 25 та, Тошкентда 28 та, Сирдарёда 23 та, Самарқандда 25 та, Фарғонада 19 та, Андижон вилоятида 21 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 17 та, Бухоро, Навоий, Наманган ва Хоразм вилоятларида 15 тагача ғалла навлари экилишига йўл қўйилган.
Шу билан бирга ҳудудларда уруғлик дон етиштирувчи хўжаликларни аниқлаш бўйича ўтказилган танловларда жами 1206 та ҳолатда Низом талаблари бузилиши ва унга риоя қилинмаганлиги аниқланган.
Хусусан, 12 та ҳолатда танловларнинг белгиланган муддатларда ўтказилмаганлиги, 48 та ҳолатда фермер хўжаликларининг нотўғри танлаб олиниши, 515 та ҳолатда баҳолаш мезонларининг бузилиши ҳамда 631 та ҳолатда талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган бўлса 48 та ҳолатда хўжаликларни нотўғри танланганлиги аниқланиб, мазкур ҳолатларга йўл қўйган масъул ва мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жазо чоралари белгиланган.
Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги “2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йиилда республика бўйича жами 3 172 та уруғчилик субъектларнинг 93,6 минг гектар майдонда апробация кўриги ўтказилиб шундан яроқли деб топилган 2 808 та субъектларнинг 75,6 минг гектар ёки 83 фоизни ташкил этса, уруғчилик талабларига жавоб бермаган яъни яроқсиз деб топилган 998 та субъектларнинг 17,7 минг гектар ёки 20 фоиз кутиладиган 53 минг тонна уруғликлар товар донга ўтказилди.
Апробация кўригидан ўтган майдонлардан, 2022 йил ғалла ҳосили учун республика бўйича жами 134 та тумандаги 137 та дон қабул қилиш шахобчалари томонидан сувли майдонлардан ғалланинг 45 та навидан жами 272 минг тоннадан ортиқ уруғлик дон тайёрланиб, белгиланган 260,2 минг тонна уруғлик жамғариш режаси 105 фоизга бажарилган.
Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарори ижроси юзасидан республика бўйича жами 2021 йил ҳосили учун 1 млн 33 минг гектар майдонларда, пахта экилган бўлиб шундан ғўзанинг 53 та навдан жами 56,7 минг тонна уруғликлар реализация қилинган.
Юқоридаги каби пахтачиликда ҳам белгиланган тартибга асосан бошоқли дон экинлари навларини вилоятда 5 тадан, туманда эса 2 тадан ортиқ навлар экиш таъқиқланганлигига қарамасдан, амалда вилоятларда 6 тадан 9 тагача, туманларда эса 3 тадан 5 тагача хўжаликларда эса 2-3 тадан навлар экилганлиги аниқланган.
Жумладан, Сурхондарё вилоятида 29 та ва Қашқадарёда 11 та, Наманган ва Сирдарёда 7 та, Жиззах ва Фарғонада 6 тадан ғўза навлари экилишига йўл қўйилган.
Бундан ташқари,2021 йил ҳосили учун Картошка 16,9 минг тонна, Соя 4,5 минг тонна, Маккажўхори 2,5 минг тонна, Шоли 289 тонна, Кунгабоқар 176,7 тонна ҳамда 102 тоннадан ортиқ бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан жами 29,2 минг тонна уруғликларни мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиниши назорат қилиб борилди.
Юқоридаги қарорлар ижроси бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида, 2021 йил ҳосили учун уруғчилик субъектлари томонидан тайёрланган жами 11 769 тонна уруғлик дон ҳамда 1 983 тонна уруғлик чигит ҳамда 1,1 минг тонна уруғлик картошка сифати стандарт талаблари бўйича номувофиқ деб топилиб, кўпгина қишлоқ хўжалик корхоналарининг катта иқтисодий зарар кўриши олди олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан инспекторлар томонидан чоралар кўрилиб ва тегишли тўпланган материаллар прокуратура органларига тақдим этилган.
Ҳозирги кунда Инспекция органлари томонидан республика бўйича 2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини йиғиштириш, қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларини назорат қилиб борилмоқда.
Жумладан, Республикадаги дон корхоналардаги мавжуд 67 та уруғлик қайта ишлаш цехлари томонидан жами 218,1 минг тонна уруғлик донни стандарт талаблари асосида нав ва авлодлари бўйича тозалаш, саралаш, дорилаш жараёнида 7 114 тонна уруғлик дон тўдалари давлат стандарт талабига жавоб бермаганлиги аниқланиб, реализация қилинишининг олди олинди.
Республика бўйича корхоналар томонидан ташкил этилган 184 та уруғлик дон тарқатиш шахобчалари орқали уруғликларни белгиланган стандарт талаблари асосида мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиниши назорат қилиб борилмоқда.
Шунингдек республика бўйича 2022 ҳосили учун 127,3 минг гектар уруғлик пахта майдонлардан 151 минг тонна уруғлик пахта жамғариш режалаштирилган бўлиб 121 та пахта тўқимачилик кластерларида уруғлик пахта хом ашёсини нав авлодлар аралашиб кетмаслиги, сифат кўрсаткичлари давлат андозалари талабига жавоб бериш ҳамда пахтани топшириш ва қабул қилиш иштирокчилари томонидан пахтани қабул қилиш, синовларни ўтказишда низоли ҳолатлар олди олинмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда бугунги кунда, амалга оширилаётган бу тадбирлар самараси ўлароқ 2022 йил ҳосили учун навдорлик ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, уруғликлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар етиштирувчиларни таъминлаш мақсадида Инспекциянинг марказий маҳкамаси ҳамда вилоят бошқарма, туман ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли чоралар белгиланиб, назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
"Ўзагроинспекция" нинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими