Ру Ўз O`z En

2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига 1 700 минг тонна дон харид қилинади

27 Март 2021 3112

Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2021 йил ўрим-йиғим ишларида ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги донни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги дон корхоналари, ғаллачилик кластерлари, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши жаҳон бозори коньюнктураси ва минтақавий биржаларда кутилаётган дон нархлари ҳамда хўжаликлар дон етиштириш харажатлари таҳлилидан келиб чиқиб, дон ва ун маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши олдини олиш, ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2021 йил ҳосилидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 546–сон қарорига асосан, давлат ресурсларига 1 700 минг тонна, шу жумладан, 284,4 минг тонна уруғлик дон харид қилишни таъминлайди.

Белгиланишича, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча дон қабул қиладиган корхоналар ва ғаллачилик кластерлари дон етиштирувчи субъектлар билан келишилган нархларда зарур миқдордаги донни шартнома асосида харид қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ҳамда дон корхоналари раҳбарлари ғалла ўрим-йиғими мавсумида ғалла ўриш комбайнларидан, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, дон қабул қилинадиган шохобчалари, хирмон майдонлари, дон тозалаш машиналари узлуксиз ишлаши ва бошқа моддий-техника ресурсларидан унумли фойдаланишини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги дон корхоналари, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлиги ўз вақтида ва сифатли жамғарилишини таъминлайди. Бунда уруғлик дон сифати кафолатли бўлишини таъминлаш мақсадида уруғлик ғаллани ўриш учун алоҳида ўрим-йиғим отрядларини шакллантиради ҳамда уруғлик дон алоҳида сақланишини ташкил этади.

Text to speech