“Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарида 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинган донни сифатли сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиши, режасиз ташишлар ҳажмини қисқартирилиши ҳамда ишлаб чиқаришга берилаётган донларнинг сифат кўрсаткичлари устидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан:
Давлат ресурсига қабул қилинган буғдойдан вилоят ичида ташилган 696 минг 486 тоннаси, вилоятлараро ташилган 309 минг 54 тонна буғдой назорат (инспектирование) қилинди.
Шунингдек, четга экспорт қилинган жами 60 минг 251 тонна, шундан 24 минг 271 тонна буғдой, 26 минг 779 тонна ун маҳсулотлари, шунингдек, мамлакатимизга импорт қилинган 1 млн. 204 минг 841 тонна, шундан 1 млн. 79 минг 675 тонна буғдой, 112 минг 556 тонна ун маҳсулотлари таҳлил қилинди ва тегишли хулосалар берилди.
2021 йил ҳосилидан якунланган 300 та дон партиялари кўриб чиқилди ва тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланди.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида дон корхоналари томонидан буғдой дони партияларига тузилган 61 та тозалов-далолатномаларида доннинг табиий камайиши миқдори юқори бўлганлиги сабабли Прокуратура органларига ҳуқуқий хулоса олиш учун тақдим этилди.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2365 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан кўрилган таъсир чоралар:
- 1926 маротаба ёзма кўрсатмалар берилган;
- 150 та тақдимномалар киритилган;
- 5430 та огоҳлантирувлар берилган;
- 173 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шундан, 126 та судларга, 47 та прокуратурага юборилган.
Расмийлаштирилган маъмурий баённомалар 244 та ва жами таъсир чоралар сони 2192 тани ташкил этмоқда.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолимизни сифатли дон ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятини яратади.
Сардор Зупаров, Агроинспекциянинг Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи