Ру Ўз O`z En

2022-2026 йилларда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

5 Ноябрь 2021 1472

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш тартиби жорий этилди.

Илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда жисмоний шахслар — мустақил экспертларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Қарорга мувофиқ:

·  амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;

·  Адлия вазирлиги коррупцияга қарши экспертиза бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий ёрдам кўрсатади;

·  коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиш бўйича энг яхши таклифларнинг давлат гранти танловлари ўтказилади;

·  Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 20 январга қадар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаси, йил давомида белгиланган соҳалар доирасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича «Йўл харита» тасдиқланади;

·  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

Қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларини тартибга солувчи 75 та қонунчилик ҳужжатидаги 302 та коррупциявий омиллар бартараф қилинади.

Илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий кўриб чиқилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолияти ҳар олти ой якунида баҳоланади

Text to speech