“Ўзагроинспекция”нинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан "Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ корхона ва унинг дон қабул қилиш шахобчаларида 2022 йил бошоқли дон ҳосили ва уруғларини қабул қилишда моддий техника базасини тайёрлашни ташкил этиш бўйича қилинаётган ишлар, жамиятга қарашли дон қабул қилиш шохобчалари, биринчи ва иккинчи уруғлик цехларининг санитар ҳолатини яхшилаш ҳамда 2022 йил ғалла мавсумига тайёргарлик жараёнлари юзасидан профилактик тадбир ўтказилди.
Хусусан, жамият бош корхонаси, уруғлик цехлари ва унга қарашли дон қабул қилиш шохобчаларида 2022 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш олдидан дон зараркунандаларига қарши ишлов берилганлиги ўрганилиб, тегишли мутахассис инспекторлар томонидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, Инспекция вилоят бошқармасининг сертификатлаш ва метрология бўлими томонидан, жамиятга қарашли бош корхона, уруғлик цехлари ва унга қарашли дон қабул қилиш шохобчаларидаги лаборатория хоналари таҳлиллар ўтказишда керак бўладиган зарур ўлчов воситалари ҳамда лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланганлиги, автомобиль, вагон тарозилари ва лаборатория ўлчов воситаларининг метрология текширувидан ўтказилганлиги ҳамда қиёслов сертификатлари мавжудлиги ўрганилди. Бўлим бош инспектори Улуғбек Юсупов томонидан қабул қилинаётган донни сифат кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланадиган лаборатория ўлчов воситаларини ўз вақтида Ўзбекистон Миллий метрология институтининг вилоят филиалига метрология текширувига тақдим қилиш бўйича тавсиялар берилди.
- Мазкур корхона, уруғлик цехлари ва унга қарашли дон қабул қилиш шoҳобчаларида 2022 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш олдидан дон зараркунандаларига қарши ишлов бериш, дезинсекция ва дератизация ишларини белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан якунлаши лозим, - дейди “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси бош инспектори Улуғбек Юсупов. – Бундан ташқари янги мавсум учун уруғчилик цехларида керакли миқдорда полипропилен қоплари, қоп ёрлиқлари ва тагликлар захирасини тўлиқ яратиш, Навбаҳор ва Хатирчи дон қабул қилиш шахобчалари ҳамда биринчи уруғлик цехи ҳудуд майдоналарининг ёритиш мосламаларини таъмирлаб, ишчи ҳолатга келтириш юзасидан тавсия ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Айтиш керакки, бу каби ўрганиш тадбирларидан кўзланган мақсад ғалла йиғим-терими мавсумига олдиндан пухта ҳозирлик кўришдан иборат. Мазкур йўналишдаги тадбирлар мунтазам бўлиб ўтади.
“Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси матбуот хизмати