Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарорининг 1-1а-иловаларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан, Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими ва унинг вертикал тизимидаги инспекторлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Қарорнинг 1-иловасига кўра 7 та вилоятнинг 23 та туманларида супер элита ва элита ҳамда 1а-иловага мувофиқ 7 та вилоятнинг 9 та туманларини 40 та ҳудудларида картошканинг супер элита уруғликлари етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси белгилаб берилган.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан, Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими ва унинг вертикал тизимидаги инспекторлар томонидан қарорда белгилаб берилган ҳудудларни уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашганлиги, уруғлик картошка экиладиган майдонлар учун сарфланадиган уруғликлари, ушбу юқори авлодли уруғликларга мувофиқлик сертификати олинганлиги ҳамда уруғликларни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экиш майдонига ўз вақтида етказиб берилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказиб борилди.
2022 йил ҳосили учун жами 11 минг 167 гектар майдонларда картошканинг юқори авлодли уруғликлари экилиши таъминланиб, бунинг натижасида 39 минг 461 тонна уруғлик картошка жамғарилишига эришилиб, шундан, 2 минг 283 тоннаси элита ва 37 минг 178 тоннаси R-1 авлодли уруғликларни ташкил этди.
Бугунги кунда, инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларида фаолият олиб бораётган уруғчиликни назорат қилувчи инспекторларга, жойларда жамғарилган уруғлик картошкаларни белгиланган талаблар асосида сифатли сақланиши ҳолати бўйича назорат тадбирлари олиб бориш бўйича кўрсатмалар бериб борилмоқда.
Келгуси йилда, қарорда белгилаб берилган вилоятларнинг туманларида картошканинг юқори авлодли уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириш ишларини янада ривожлантириш, уруғлик картошкани маҳаллий шароитда кўпайтириб ички эҳтиёжни қондириш ва импорт уруғликлар ҳажмини кескин камайтириш бўйича назорат тадбирлари олиб борилади.
Мурод Қурбонбоев,“Ўзагроинспекция” Қишлоқ хўжалиги уруғлари етиштиришни назорат қилиш бошқармас бошлиғи
З.афар Исматов, Кўчатлар мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими