Ру Ўз O`z En

2022 йил ҳосили учун чигит экиш ишлари мониторинг қилинмоқда

21 Апрель 2022 1467

Республикада жорий йил ҳосили учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан жами 1 млн 34 минг 223 гектар майдонга чигит экилиши белгиланган бўлиб, айни дамда миришкор деҳқонларимиз томонидан бу муҳим тадбир деярли ниҳоясига етиб қолди.

Чигит экиш ишларининг бориши юзасидан ўтказилаётган мониторинглар давомида аниқланишича, бугунги кунда 98 фоиз майдонда экиш ишлари якунланган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси (81%) ва Навоий вилоятида (87%) экиш ишларини қисқа муддатда якунлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳудудий инспекторлар томонидан ўтказилаётган мониторинглар давомида пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ва фермер хўжаликларига чигит экишда агротехник тадбирларга тўлиқ риоя этилиши, қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларидан унумли фойдаланиш юзасидан тегишли кўрсатма ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келиниши билан биргаликда, бир қатор ҳудудларда экиш ишларида агротехник тадбирларнинг бузилишига ҳам йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 3 минг 802 та фермер хўжаликларининг 26 минг 500 гектар майдонларида чигит сифатсиз экилишига йўл қўйилган маълум бўлди.

Мисол учун, мавсум давомида 1166 та субъектларда 6473 гектар майдонларда карта атрофларида ерга ер қўшмасдан чигит экилганлиги, 525 та субъектларда 3425 гектар майдонларда саёз ва етарли чуқурликка экилмаганлиги, 447 та субъектларда 5251 гектар майдонларда фосфорли ва калийли ўғитлар берилмасдан экилганлиги, 870 та субъектларда 5771 гектар нотекис майдонларга экилганлиги ҳамда 794 та субъектларда 5579 гектар кесакли тайёрланган майдонларга чигит экиб юборилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Ушбу аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига 1758 та огоҳномалар, 666 та кўрсатма берилиб, маҳаллий ҳокимлик ва идораларга 36 та тақдимнома киритилиб, та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

"Ўзагроинспекция" Қишлоқ хўжалигида Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech