Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва сифатли маҳсулот етиштиришда уруғчилик тармоғи асосий драйвери ҳисобланса, мазкур соҳани давлат томонидан назорат қилиши эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни сифатли ва сертификатланган уруғликлар экиши билан бирга республика аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.
Инспекция органлари томонидан 2021 йил ғалла ҳосилидан жамғарилган уруғликларни “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги 42 та дон корхоналар ва кластерлар корхонларига қарашли жами 67 та уруғлик дон қайта ишлаш цехларида давлат стандартлари асосида уруғлик тўдаларини тайёрлаш ишлари мунтазам назорат қилиб борилган бўлса, Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази”нинг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий синов лабораторияси томонидан эса сифати бўйича таҳлиллар олиб борилиб жами 276,0 минг тонна уруғлик тўдаларга экинбоплик сифати бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб шундан 275,6 минг тоннасига мувофиқлиги тўғрисида сертификатлар берилган бўлса қолган 430,0 тонна уруғликларни экишга яроқлилиги бўйича таҳлил натижалари расмийлаштирилган.
диаграмма-1
Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар томонидан 2022 йил ғалла ҳосили учун 1 млн 033 минг гектардан ортиқ сувли майдонларга бошоқли дон экинларининг 75 та селекцион навларидан жами 276,0 минг тонна уруғликлар реализация қилинган бўлиб шундан маҳаллий селекциясига мансуб 50 та навлардан 117,4 минг тонна ва хорижий селекциянинг 23 та навларидан 158,6 минг тонна авлодли уруғликларни ташкил этади. (диаграмма-1)
Экиш учун тарқатилган бошоқли дон экинлари уруғликларини репродукциялари бўйича таҳлил қилинганида кўпайтириш кўчатзоридан 1,6 минг тонна, оригинал репродукциясидан 20,8 минг тонна, элита репродукциясидан 170,5 минг тонна, биринчи авлодли R-I репродукциясидан 80,8 минг тонна ва 2,3 минг тонна иккинчи авлодли R-II репродукцияли уруғликлар ҳиссасига тўғри келади. ( диаграмма-2)
диаграмма-2
Тайёрланган уруғликлар асосан “Ўздонмаҳсулот” АК тизидаги дон корхоналари, Кластер корхоналари, Элита уруғчилик хўжаликлари ва Илмий тадқиқот институтларига қарашли жами 184 та уруғлик етказиб бериш шохобчалари орқали реализация қилинган бўлиб ушбу уруғликларнинг 275,6 минг тонна ёки 67 таси кузги буғдой навлари, 455,4 тонна ёки 6 таси арпа навларини ташкил этиб, шундан сувли майдонларга экиш учун 60 та навлардан 275 минг тонна, лалми майдонларга экиш учун 15 та навлардан 964 тонна уруғликлар реализация қилинган.
Шунингдек Республика ҳудудларида экиш учун тайёрланган уруғликларнинг 273,7 минг тоннаси маҳаллий уруғчилик корхоналарида тайёрланган бўлса, қолган 2,3 минг тонна уруғликлар Россия Федерациясидан олиб келинган импорт уруғликларини ташкил этади.
Бундан ташқари, бошоқли дон экинлари уруғликларни қайта ишлаш ва тарқатиш жараёнларида Инспекция органлари томонидан уруғликни қайта ишловчи субъектларда тайёрланган жами 7 520 тонна (32 минг гектар) уруғлик дон тўдалари стандарт талаби бўйича номувофиқлиги аниқланиб, сифатсиз уруғларни реализация қилиниши тўхтатилиши орқали кўпгина қишлоқ хўжалик корхоналари иқтисодий зарар кўришининг олди олинди.
Юқоридагилар юзасидан Инспекция органлари томонидан «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибидаги дон корхоналари ва бошқа уруғчилик субъектларда 2022 йил ҳосили учун уруғликларни тайёрлаш ҳамда мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиш юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 4 771 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонун бузарларга нисбатан 1 119 та таъсир чоралар кўрилиши таъминланган ва қонуний қарорлар қабул қилиш учун 46 та материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Ҳозирги кунда Инспекция томонидан келгуси йил ҳосили учун ҳудудларда бошоқли дон экинлари навларини амалдаги тартиб асосида жойлаштириш ва уруғлик мақсадларида экилган ғалла майдонларида парваришлаш ишлари юзасидан мониторинг ишлари олиб бормоқда.
Шохруҳ Хайитов, Инспекциянинг дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлим бошлиғи