Ру Ўз O`z En

2022 йил ҳосили учун керакли азотли минерал ўғитлар захирасини яратилиши Инспекция назоратидa

7 Февраль 2022 2027

Айни кунларда Жиззах вилоятида 2022 йил ғалла ҳосили учун жами 93 минг 500 гектар сувли майдонда ғалла парваришланмоқда. Шундан, 27 минг 757 гектари очиқ майдонларга, 65 минг 743 гектари ғўза қатор орасига жойлаштирилган.

Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ўтказилаётган мониторингларга кўра, бугунги кунда ғалла майдонларининг 41 минг 151 гектари (44,0%) 3-4 барг, 52 минг 349 гектари (66%) туплаш фазасида ривожланаётганлиги аниқланди.

Айни пайтда, ғалла майдонларининг ҳар гектарини физик ҳолда 200 кг.дан азотли ўғитлар билан биринчи озиқлантириш учун тумандаги ғаллачилик кластерлари томонидан азотли ўғитлар захираси яратилмоқда.

Туман бўлимлари инспекторлари томонидан ўтказилган профилактик ишлар таҳлилига кўра, вилоят бўйича экилган сувли ғалла майдонларини баҳорги озиқлантириш тадбирлари учун жами 18 минг 700 тонна азотли минерал ўғитлар талаб қилиниб, бугунги кунда 13 минг 776 тонна ёки 73,7 фоиз азотли минерал ўғитлар захираси яратилган.

Шундан, Ш.Рашидов туманида ғаллани баҳорги биринчи озиқлантириш учун 2 минг 424 тонна азотли минерал ўғит талаб қилиниб, жорий йилнинг  4 февраль ҳолатига “Дафна ифори” МЧЖ томонидан 2 минг 424 тонна ёки      100 фоиз минерал ўғит захираси яратилган. Худди шундай минерал ўғит жамғариш ишлари Дўстлик туманида 100 фоиз, Мирзачўл туманида 92,5 фоиз, Зафаробод туманида 91,8 фоиз, Зомин ва Зарбдор туманларида 86,0 фоизга бажарилган.

Бироқ, вилоятнинг Арнасой ва Пахтакор туманларида мазкур тадбирларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўйилмоқда.

Масалан, Арнасой туманида парвариш қилинаётган ғалла майдонларини озиқлантириш учун 2 минг тонна азотли ўғит зарур бўлсада, амалда 480 тонна ёки 24 фоиз, Пахтакор туманида озиқлантириш учун талаб этиладиган 2 минг 600 тонна минерал ўғитларнинг бугунги кунда бор йўғи 1 минг 140 тоннаси ёки 44 фоиз захираси яратилганлиги аниқланди.

Хулоса ўрнида, ғалла парваришида агротехник тадбирларнинг барчаси бугунги кунда ўта муҳим бўлиб, ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб борилиши кўзланган ҳосилнинг мўл бўлишига имконият яратади.

Бу борада жойларда амалга оширилаётган ишлар Инспекция ходимлари томонидан доимий назорат олиб борилади.

 “Ўзагроинспекция” Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати   

Text to speech