2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг 7-бандида “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ихтисослаштирилган ҳудудларда танлов асосида узоқ муддатга уруғчилик хўжаликлари танланишини ҳамда ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари жойлаштирилишини таъминлаш” топшириғи белгиланган.
Шунга кўра, “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта хом-ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида уруғлик етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудудларда танлов ўтказилиши “Ўзагроинспекция” томонидан назорат қилиб борилди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2022 йил 1 январьдан бошлаб 100 минг гектар майдонда уруғлик пахта хом ашёси етиштириш белгиланган бўлиб, ушбу ҳуқуқига эга бўлиш учун 4035 нафар талабгорларнинг 152 минг 952 гектар майдони танловларда иштирок этди.
Ҳудудларда туман ҳокимликлари томонидан тасдиқланган танловларни ўтказувчи туман ишчи гуруҳлари томонидан 3329 нафар субъектларнинг 100,2 минг гектар майдони ғолиб деб топилиб, битта субъектнинг ўртача экин майдони 30,1 гектарни ташкил қилди.
Шунингдек, танловда талабгор сифатида иштирок этган 706 нафар субъектларнинг 47 минг 273 гектар майдони турли сабабларга кўра уруғлик етиштириш ҳуқуқига эга бўлишмади (жадвал илова қилинади).
Инспекция ходимлари томонидан тендер танловларининг қонунчиликда белгиланган тартиб тамойиллар бўйича, адолатли, очиқ ва шаффоф ҳолатда белгиланган муддатларда ўтказилиши юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритиб борилиши таъминланди
Н.Исмаилов - Инспекциянинг Уруғлик пахта хом-ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи