Ру Ўз O`z En

2022 йилги ғалла ўрим-йиғим мавсумида Агроинспекция ходимлари томонидан  207 ҳолатда низоли масалалар ҳал этилди

1 Июль 2022 1369

Президент ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар ва қоидаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан Инспекция томонидан қатъий назорат ўрнатилиб, муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2022 йил ғалла ҳосилидан Республика бўйича жорий йилнинг 1 июль ҳолатига (тезкор маълумотларга кўра) 2 млн. 497 минг тн. (шундан: Давлат захирасига 1 млн. 801 минг тн., Биржа савдосига 509,9 минг тн., Уруғлик донга 185,9 минг тн.) бошоқли дон қабул қилинди.

Жамғарилган 2 млн. 497 минг тн. буғдойнинг 2 млн. 310 минг тоннаси ёки 99,96 фоизи 3-синфни, 905 тоннаси ёки 0,04 фоизи 5-синфни ташкил қилади.

Жамғарилган буғдойни ўртача намлиги 12,2 фоизни, ифлослиги 3,2 фоизни, донли аралашмаси 5,6 фоизни, натураси 752 г/лни, клейковина миқдори 23 фоизни, ИДК кўрсаткичи (клейковина деформациясини ўлчаш асбоби) II группани, шаффофлиги ўртача 52 фоизни ташкил этади.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинаётган донларнинг сифати бўйича Инспекцияга 207 та низоли ҳолатлар бўйича мурожаатлар бўлиб, барчаси жойида ҳал этилди. Шундан, 58 та ҳолатда буғдойнинг намлиги ва ифлослиги чегараланган меъёрдан юқорилиги, 36 та ҳолатда буғдойнинг синфи, 113 та ҳолатда мавсумда дон топшириш тартиби бўйича низолар ҳал этилди.

Мавсумда “Ўзагроинспекция” томонидан қабул қилинаётган буғдойни сифати ва сақланиши ҳамда “давлат захирасига” (кўк), “биржа савдосига” (сариқ) ва уруғлик дон учун (қизил) рангли юк хатлари бўйича қабул қилиниши қатъий назоратга олинган.

 C. Зупаров, Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи                                  

 

Text to speech