Жорий йилнинг “2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли Ҳукумат қарорига кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига давлат ресурси сифатида ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойнинг сифати, сақланиши ҳамда харидорларга юклаб жўнатилишида товар буғдойнинг сифати бўйича назорат “Ўзагроинспекция” томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.
Жамғарманинг тижорат вакили “Ўзагроинспекция” назорати остида давлат ресурси сифатида сақланаётган товар буғдой ҳажмларини икки йилда бир маротаба тўлиқ хатловдан ўтказади, аввалги йилларда ўтказилган ва хатлов даврида қолдиқда турган товар буғдой партияларининг табиий камайишига йўл қўймаслиги;
шунингдек, 2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари дислокацияси ва 2024 йил ҳосилидан давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой нархларини аниқлаш коэффициентлари белгилаб берилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Инспекция томонидан қуйидаги бир қатор вазифалар белгилаб олинди:
Унга кўра, 2024 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш ва амалга оширилаётган ишларни назорат қилиб бориш;
қабул қилинган ғалланинг сифати, ифлослиги, намлиги ва бошқа кўрсаткичларини аниқлашда, масъул ва моддий жавобгар шахслар ҳамда лаборатория ходимлари томонидан доннинг миқдори ва синфи тўғри аниқланиши устидан назорат қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш; намлик ва ифлослик даражаси чегараланган меъёрдан юқори бўлган дон партияларини қабул пунктларида ташкил этилган алоҳида майдонларда дон топширувчи вакили иштирокида тозалаб, қуритиб олишни ташкил этилишини назорат қилиш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22-майдаги 312-сонли, 2006-йил 25-майдаги 95-сонли ҳамда 2016 йил 31-мартдаги 99-сон қарорлари ҳамда улар билан тасдиқланган Низомлар талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш; ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинадиган донни фақат мувофиқлик сертификати асосида қабул қилинишини таъминлаш; харид қилинадиган бошоқли дон ҳосили сифатини ўрганиш юзасидан олинган намуналарни ўз вақтида расмийлаштириш ва лабораторияларида текширилишини ташкил этиш; дон қабул қилиш корхоналари билан биргаликда 2024 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинган янги дон ҳосили сифатини ўрганиш, таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини таҳлил қилиш вазифалари юклатилди.
Бундан ташқари, ғалла ҳосилини қабул қилишда вужудга келадиган низоли масалаларни жойида бартараф этиш мақсадида дон қабул қилувчи корхоналар, филиаллар ҳамда дон қабул қилиш шохобчаларига Инспекциянинг масъул ходимлари бирма-бир бириктирилди.
Бугунги кунда барча ҳудудларда ғалла ўрим йиғими авж паллага кирган. дастлабки натижалар бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил яратилганини кўрсатмоқда.
Жумладан бугунгача, ғалла ўрим-йиғим ишларини тугатган 10 минг
248 та фермер хўжаликлари томонидан давлат захираси (жамғармага) ва вақтинчалик сақлаш (биржа)га гектарига 2,5 тонна ғалла топшириб, белгиланган режалар бажарилган ва 650 та фермер хўжаликлари томонидан гектаридан ҳосилдорлик 90-100 С/га ни ташкил қилиб, юқори ҳосил олишга эришилган.
Жорий йилнинг 20 июнь ҳолатига бир кунда 135 минг 593 тонна ёки 5,3 фоиз, мавсум бошидан 1 млн. 413 минг 477 тонна ёки 55,4 фоиз буғдой жамғарилган бўлиб, шундан вақтинчалик сақлаш (биржа)га 958 минг
480 тонна, давлат захираси (жамғарма)га 416 минг 247 тонна буғдой қабул қилинди.
Қабул қилинган буғдойнинг ўртача намлиги, ифлослик аралашмаси, донли аралашмаси, натураси, клейковина миқдори, сифати (ИДК кўрсаткичи), шаффофлиги Инспекция томонидан назорат қилиб борилмоқда.
2024 йил ҳосилидан етиштирилган донни қисқа муддатларда ўриб йиғиб олиш, давлат эҳтиёжи учун харид қилинаётган доннинг сифати “Ўзагроинспекция” томонидан кунлик назоратга олинган.
И. Пирназаров, “Ўзагроинспекция”бош мутахассиси