Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли ҳамда 2022 йил 30 майдаги 284-сонли қарорларига асосан “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарининг элеваторлари ва шахобчаларида сақланаётган давлат заxираси ва давлат ресурсидаги дон ва дон маҳсулотларини хатловдан ўтказиш ва “ноль”га тозалаш ишлари кунлик мониторинг қилиб борилмоқда.
Тасдиқланган графикка асосан жорий йилнинг 13 апрель кунига 58 та корхона ва шахобчаларнинг 11 тасида хатловдан ўтказиш ишлари тўлиқ якунланди, 47 тасида хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.
Корхоналар томонидан олиб борилаётган хатлов ва “ноль”га тозалаш ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан тегишли ҳужжатларга асосан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.
Жумладан, “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарида вақтинча сақланаётган ҳамда жамғарма ҳисобига қабул қилинган донни сақланиши ва биржа савдоларига қўйилишида буғдойни сифат кўрсаткичлари бўйича кунлик мониторинг ишлари ҳам олиб борилмоқда.
2022 йил 1 июлдан 2023 йил 13 апрелга қадар биржа савдолари орқали 162 та донни қайта ишлаш корхоналарига 1 млн. 432 минг 103 тонна буғдой сотилиб, қайта ишланган ун маҳсулотлари жисмоний ва юридик шахсларга биржа орқали сотилган.
Шу билан бирга, Инспекция мутахасисслари томонидан 2023 йил ғалла тайёрлаш мавсумига дон корхоналари ва уларга қарашли дон қабул қилиш шахобчаларининг моддий-техника базаси ва лаборатория жиҳозларини мавсумга тайёрлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
К.Ахмедов, Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар va уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи