Бугундан бошлаб "Ўзагроинспекция" тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг касбий маҳоратини янада ошириш ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида "ZOOM" платформасида ташкил этилган бир ҳафталик ўқув семинар-тренингларига старт берилди.
Бугун тақдим этилган презентацияларда тизимда ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар фаолият йўналишлари ва Тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишларни хабардор қилиш тариқасида ўтказиш тартиби, ҳуқуқий атамаларнинг маъноси ҳамда текширишларда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Тадбирда иштирок этган Ҳуқуқий-таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар бўлими бошлиғи Х. Машарипов - ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини етказиш- ҳуқуқий таъминлаш (юридик хизмат) фаолиятининг асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек тадбирда сўз олган Маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи А. Юлдашев маърузасидан текшириш ўтказиш тартиби, хабардор қилинмасдан ўтказиладиган текширишлар ҳолатлари ҳақида батафсил маълумотлар ўрин олди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган бир қатор саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди
Марказий аппарат томонидан ташкил этилган мазкур семинарларда тизимдаги 200 га яқин ходимлар қамраб олинди. Семинар -тренинглар 25 январгача давом этади.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати