Тошкент вилоятида жами 28 минг 130 та қишлоқ хўжалик, йўл қурилиш техника ҳамда агрегатлари мавжуд бўлиб, 2023 йил январь-июнь ойларида Инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан яна 1 минг 239 та техникалар рўйхатга олинган, шундан 1 минг 82 та техникаларга давлат рақам белгилари берилиши таъминланган.
Кўрсатилган хизматлар бўйича жорий йилнинг шу давригача 1 минг 395 та қишлоқ хўжалик техникларига янги намунадаги пластик шаклда техник паспортлар расмийлаштирилди, қолаверса, 900 та фуқароларнинг эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномалари янги шаклга алмаштириб берилди.
Вилоятдаги 8 минг 804 та қишлоқ хўжалик техникаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказилиб, кўрсатилган давлат хизматлари эвазига 1 миллиард 707 миллион сўмдан ошиқ маблағлар ундирилиши таъминланди.
агроинспекциянинг техника назорати соҳасидаги ходимлари томонидан соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланиш талабларига риоя этмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан 101 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жарималар белгиланган.
Бугунги кунда вилоятнинг ушбу соҳага масъул бўлган ходимлари томонидан назорат тадбирлари жадал суръатларда давом этмоқда ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда таъсир чоралари кўриб борилмоқда.
Р.Шерматов – “Ўзагроинспексия”нинг Тошкент вилоят бошқармаси техника ҳолатини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси