Жорий йилда Тошкент вилояти бўйича 8 та пахта етиштирувчи туманларда ташкил этилган 6 та пахта тўқимачилик кластерлари ва 1 минг 187 та фермер хўжаликлари томонидан 72 минг 161 гектар майдонда пахта етиштирилиб, хирмонга 250 минг 300 тонна оқ олтин йиғиб олиш режалаштирилмоқда.
Йиғиб-териб олинган пахта ҳосилини сифатли ва ўз вақтида қабул қилиб олишда вилоятдаги мавжуд пахта тўқимачилик кластерларига қарашли жами 30 та пахта қабул қилиш масканларининг 24 таси мавсумга тайёр ҳолга келтирилган бўлиб, қолган 6 тасида капитал таъмирлаш ишлари охирига етказилиши арафасида.
Вилоятда 2022 йил пахта йиғим-терими учун талаб этиладиган зарурий инвентарлар захираси ҳозирланган бўлиб, теримчилар учун 158 та дала шийпонлари, чекка ҳудудлардан жалб қилинган уюшмаган аҳолидан иборат ҳашарчилар учун 666 та фуқаролар хонадонларида ётоқ манзиллари ташкил этилиб, зарурий шарт-шароитлар йўлга қўйилган.
Бу йилги пахта мавсумида жами 1 минг 339 та терим отрядлари шакллантирилган бўлиб, 115 минг дан зиёд теримчи жалб этилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган пахта хом-ашёсини қабул қилишда юзага келадиган низоларни жойида ҳал этиш ҳамда пахта хом-ашёсининг сифати, нави, ифлослиги ва намлиги бўйича лаборатория текширувлари тўғри ўтказилиши бўйича Тошкент вилояти ва туманларда 6 та ҳудудда ҳамда 8 та туманда алоҳида Арбитраж гуруҳлари ташкил этилди.
Арбитраж (ҳудудий ва туман) гуруҳлари фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган пахта хом-ашёсини қабул қилишда юзага келадиган низоларни жойида ҳал этиш ҳамда пахта хом-ашёсининг сифати, нави, ифлослиги ва намлиги бўйича лаборатория текширувлари тўғри ўтказилиши устидан Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан доимий ишлар ташкил этилган.
Ш.Шайманов, “Ўзагроинспекция" Тошкент вилоят бошқармаси “Пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш” бўлими катта инспектори