Ру Ўз O`z En

Қўшработда техника хавфсизлиги қоидаларини бузган 13 нафар фуқарога нисбатан чора кўрилди

9 Июль 2021 1947

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қўшработ тумани бўлими томонидан, Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида, 13 та ҳолатда қишлоқ хўжалиги машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилганлиги аниқланди. Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини содир этган 13 нафар фуқарога нисбатан, 5 млн  136 минг  500 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Хусусан, ўтказилган мониторинг-таҳлиллар давомида, туманнинг “Новкат” маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.К, “ҚувкаллаМФЙ да яшовчи Р.П. ҳамда “Қовунчи” маҳалласида яшовчи Е.Ж лар томонидан, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузилганлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди.

-Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 58 дона давлат рақам белгиси,  179 дона техник паспорт берилди. Инспекторларнинг саъй-ҳаракати билан  190 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиб, 56 дона техника рўйхатга қўйилди ҳамда 37 нафар фуқароларга янги пластик кўринишдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси берилди, - дейди Инспекциянинг Қўшработ тумани бўлими катта инспектори Ғиёсиддин Салимов.

Айни кунларда инспекциянинг туман бўлими томонидан 638 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг электрон базаси шакллантирилди. Қишлоқ хўжалиги техникаларига оид давлат хизматлари кўрсатиш борасида ва юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилган жарималардан тушган жами 58 млн 253 минг 890 сўм миқдоридаги маблағлар давлат бюджетига ундирилди. 

Агроинспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

 

Text to speech