Ру Ўз O`z En

Ургут туманида 12 та ҳолатда сувдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олинди

15 Июль 2022 1525

"Ўзагроинспекция" Самарқанд вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан Инспекция фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган назорат-мониторинг тадбирларининг сифат ва самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ўзагроинспекциянинг Ургут туман бўлими ходимлари сув соҳасидаги қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда кенг қамровли назорат тадбирларини амалга оширмоқдалар.

Жумладан, июль ойи мобайнида сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан хўжасизларча фойдаланишнинг олдини олиш, сув исрофгарчилигига йўл қуймаслик мақсадида Ургут туман Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарлари билан ҳамкорликда тумандаги “Дарғом-1” насос станциясининг “Ғиждувон” йўналишидаги юқори босимли сув қувурига 12 та ҳолатда келгусида сувдан ноқонуний равишда фойдаланиш мақсадида тирқишлар ўрнатилганлиги аниқланиб, мазкур тирқишлар пайвандлаш аппарати ёрдамида беркитиб ташланди.

Бунинг натижасида 12 та ҳолатда сувдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олинди ҳамда тумандаги 210 гектар экин майдонларига сувни чиқиб бориши яхшиланди.

Жумладан, жорий йилнинг олти ойи мобайнида сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан хўжасизларча фойдаланишнинг олдини олиш, сув исрофгарчилигига йўл қуймаслик мақсадида жами 134 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 105 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Шундан 29 нафар шахсларга маъмурий чоралар кўрилиб, 1 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилган. 68 та ҳолатда кўрсатма ва 93 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган.

Натижада 93 та ҳолатда сувдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олинди ҳамда тумандаги 14 000 гектар экин майдонларига сувни сифатли бориши яхшиланди. 

Ўзагроинспекциянинг Ургут туман бўлими

Text to speech