Ру Ўз O`z En

Яна бир илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

13 Март 2024 1257

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси” илмий-тадқиқот институти ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбирда илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари О.Сулаймонов ҳамда Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси номидан бўлим бошлиғи Ш.Усубалиев ва бошқа ходимлар иштирок этдилар.

Ҳамкорлик келишувига кўра, фан-таълим-ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни ривожлантириш учун биргаликда инновацион гуруҳ ташкил этиш, инновацион гуруҳ таркибига тажрибали ва юқори малакали мутахассисларни киритиш ва уларнинг самарали ишлашлари учун зарурий шарт шароитларни яратиш ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида кадрларни давлат таълим стандартлари талаблари даражасида қайта тайёрлашда ҳамкор ташкилотнинг тавсияларини эътиборга олиш, тажрибали ва юқори малакали мутахассисларни ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ўтказиладиган қайта тайёрлов курслари ва ўқув семинарларда иштирок этишларини таъминлашга келишиб олдилар. 

Text to speech