2025-йил 8-январь куни O‘zbekiston Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сурхондарё вилояти бошқармасида видеоалоқа (ЗООМ) конференция шаклида Агроинспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тизимидаги барча ходимлари иштирокида O‘zbekiston Республикаси Президентининг 2024-йил 14-ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони мазмун моҳияти билан таништириш мақсадида семинар ўтказилди
Семинарда O‘zbekiston Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоятидаги фаолият кўрсатувчи девон бош инспектори A.Baxramov ҳамда O‘zbekiston Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ходими A.Murodovlar иштирок этдилар.
Учрашувда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди
Семинар иштирокчилари учун O‘zbekiston Республикаси Президентининг Фармони ва соҳадаги янгиликлар ҳақида батафсил тушунча берилди.
* Ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.
* Шу билан бирга, «Ўзагроинспекция»нинг 07.01.2025-yildagi 02/5-4-32-сонли хати ижроси таъминлаш мақсадида O‘zbekiston Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Қудратинг юксалсин, менинг армиям” мавзусида маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди ва давра суҳбати ўтказилди.