«Ўзагроинспекция» ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг Хоразм вилояти филиали биносида “Коррупция нима ва унинг олдини олиш учун қандай профилактика чоралари зарур” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизмати томонидан Марказнинг - Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши кураш конвенциясига қўшилиш тўғрисида”ги Қонуни (2008), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни (2017), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (2020) ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонлари (2021) сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган консептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида кўриш мумкин.
Бу ҳуқуқий асосларнинг устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига асосланган ҳужжатлар ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.
Коррупциянинг олдини олиш ва ходимларнинг коррупцион ҳатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик учун бино ва иншоотларга, ахборот стендларига ижтимоий реклама плакатларини жойлаштириш ҳамда юзага келувчи коррупцион ҳати-ҳаракатни олдини олиш мақсадида филиал масъулларига кўрсатмалар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок етувчи органлар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир етганлик учун жавобгарлик чоралари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида Хоразм вилояти филиали ходимлари томонидан коррупцияга оид ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича тегишли жавоблар берилди.