"Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда "Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан бугунги кунда Инспекциянинг Техникалар ҳолатини назорат қилиш бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, соҳа мутахассислари томонидан шу кунга қадар жами 3 мингга яқин профилактик тадбирлар ўтказилган. Шунингдек текширишга оид тадбирларда аниқланган, қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 2 145 та ёзма кўрсатма, 89 та тақдимнома киритилган, 3 ярим мингта ҳолатда маъмурий чоралар қўлланилган, шунингдек, қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 7 та ҳолатда ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Давлат хизматлари кўрсатиш йўналишида 28 552 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жумладан, 39 762 дона техникаларга давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида техник паспорт ва 23 401 дона давлат рақам белгиси ҳамда 5 743 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилган.
Жами 206 803 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари йиллик техник кўрикдан ўтказилган бўлса, 20 089 дона тракторчи-машинист гувоҳномалари расмийлаштириб берилган.
Шунингдек, мазкур соҳада 32,8 млрд. сўмдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.
Соҳа рақамлаштириш йўналишида: Инспекциянинг “Техникалар ҳисоби” ва “Тракторчи-машинист” ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизмати портали (my.gov.uz)га интеграция қилинди.
Натижада, жисмоний ва юридик шахсларга Инспекция томонидан кўрсатиладиган 6 турдаги давлат хизматларидан Ягона интерактив давлат хизмати портали (my.gov.uz) орқали фойдаланиш имконияти яратилди.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтказилиши тўғрисидаги маълумотларни электрон юритиш мақсадида “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, 2023 йил 1 июлидан ишга туширилди.
Инспекция томонидан бериладиган техник паспорт, техник гувоҳнома ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномалари маълумотларини мобил телефон камераси ёрдамида аниқлаш имконини берувчи QR кодлаш тизими жорий этилди.
2023 йил 1 майдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳаракатланувчи (махсус автотранспорт) мобил техник назорат линияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш амалиётини жорий этилди ва уни амалга ошириш учун ҳар бир ҳудудда 2 тадан (жами Республика бўйича 28 та) ҳаракатланувчи мобил техник назорат линиялари ташкил этилди.
2023 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга Ўзагроинспекцияда рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилди.
"Ўзагроинспекция"нинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси