Ру Ўз O`z En

Мавсумда 40 мингга яқин пахта ташиш техникалари иштирок этади

9 Август 2024 1013

"Ўзагроинспекция" томонидан 2024-йил пахта йиғим-терим мавсумида қатнашадиган пахта ташиш техникалари, жумладан транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши устидан назорат ўрнатилган.

Жорий йилги мавсумда республика бўйича жами 15 281 дона транспорт тракторлари ва 24 280 дона тиркамаларни мавсумга тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу техникаларининг жумладан, транспорт тракторларининг 9 018 донаси (59%) ва тиркамаларнинг 12 383 донаси (51%) охирги 5 йилда харид қилинган техникалар ташкил этади.

Бугунги кун ҳолатига Республика бўйича жами 12 365 дона (81%)  транспорт тракторлари ва 13 127 донаси (54%) тиркамаларни таъмирлаш ишлари якунланди.

Қолган техникаларни ҳам қисқа муддатларда мавсумга тайёр ҳолатга келтириш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу йилдан бошлаб Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари томонидан мобил устахоналар ва керакли эҳтиёт қисмлар сотув шаҳобчалари техникаларни таъмирлаш масканларида ташкил этилиши йўлга қўйилди.

Яратилган ушбу қулайликлар натижасида техника эгаларининг эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун бозорма-бозор юриб ортиқча вақт сарф бўлишининг олди олинмоқда.

"Ўзагроинспекция" томонидан техникаларнинг сифатли таъмирланишини назорат қилишда асосан, техникаларнинг шиналари ва ёритиш чироқларининг созлигига, нур қайтаргичлар билан жиҳозланганлигига, шунингдек, тиркамалар сеткаларининг бутлиги ва буриш мосламаси (дышло) нинг созлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Ўзагроиспекция" Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси  

Text to speech