Ру Ўз O`z En

Республика бўйлаб 43 минг тоннага яқин юқори авлодли уруғлик картошка жамғарлишига эришилди

29 Декабрь 2023 2270

Инспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш йўналишида жорий йилда 2024 йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида экилган ва дала апробация кўригидан яроқли деб топилган 2 минг 682 гектар майдонда экилган уруғлик картошкаларни ўз вақтида йиғиштириб олиниши инспекторлар томонидан назорат қилиб борилди ва бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Республикада апробация натижаларига кўра яроқли деб топилган 2 минг 682 гектар уруғлик картошка майдонларидан ўртача 48 минг 500 тонна нав ва авлодига эга бўлган юқори авлодли уруғлик картошка жамғариш режалаштирилган.

Жорий йилнинг шу кунига қадар, Самарқанд вилоятида апробация натижасида яроқли деб топилган 2 минг 64 гектар уруғлик картошка майдонларининг бугунги кунда 2 минг 64 гектар майдонидан 30 минг 960 тонна уруғлик картошка жамғарилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти “Бўстонлик картошкачилик маркази” МЧЖ томонидан уруғлик мақсадларида экилган ва апробация натижасида яроқли деб топилган 63 гектар уруғлик картошка майдонларининг 463 гектарида қазиш ишлари амалга оширилиб, 9 минг 248 тонна картошка, Наманган вилоятида 100 гектар уруғлик картошка майдонларидан 1 минг 850 тонна ва Андижон вилоятида  55 гектар уруғлик картошка майдонларининг 55 гектаридан 880 тонна юқори авлодли уруғлик картошкалар қазиб олиниб, уруғликларни махсус омборхоналарда сақлаш учун давлат стандарти талабларида белгиланган меъёри бўйича саралаш, (калировкалаш) ишлари амалга оширилмоқда.

Республика бўйича 25 декабрь ҳолатида 2 минг 682 гектар уруғлик картошка майдонларида қазиш ишлари амалга оширилиб, жами 42 минг 938 тонна юқори авлодли уруғлик картошка жамғарилган, шундан 16 минг 471 тонна Р-1 ва 26 минг 467 тонна Р-2 авлодли уруғлик картошкаларни ташкил этади. 

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech