Жорий йилда Навоий вилояти туманларида 2024 йил ҳосили учун уруғлик пахта хом-ашёси етиштириб берувчи хўжаликларнинг апробация кўригида яроқли деб топилган ер майдонларидан туманларда фаолият юритиб келаётган “Бахт текстиль” , “Навбаҳор текстиль”, “Tekstil Navoiy Group” ва “Худойшукур бобо” МЧЖларнинг пахта қабул қилиш масканларига ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази тасарруфида ташкил этилган 3 та “Элита уруғчилик хўжаликлари” да жами 4 450 тонна уруғлик пахта шундан, 2 640 тонна асосий фондга ва 1 810 тонна захира фондга қабул қилинди.
Қабул қилинган уруғлик пахталар 4 та айвон ва 29 та ғарамларга белгиланган давлат стандарт талаблари асосида жойлаштирилиб, туннель қазиш, ғарамларни қирқиш, тараш ва биринчи категорияли брезент билан ўраш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда, ғарамларда сақланаётган уруғлик пахта хомашёси стандарт талаблари асосида брезент ёпинғичлар билан ёпилганлиги, туннель қазилганлиги, қирқиш ва тараш ишлари бажарилганлиги бўйича назорат тадбирлари олиб борилиб, қонун бузилиши ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан барча пахта тўқимачилик кластер корхоналари раҳбарларига расман огоҳлантириш хатлари ва ёзма кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, уруғлик пахталарни давлат стандартлари талаблари асосида сақланиши бўйича пахта тўқимачилик кластер корхоналарида ўрганишлар олиб борилиб, натижада, “Tekstil Navoiy Group” МЧЖнинг уруғлик пахта сақлаш қоидаларини бузиб келган масъул ходимига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб туман судига юборилиши таъминланди.
Хусусан, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси билан биргаликда уруғлик қабул қилувчи пахта тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва элита уруғчилик хўжаликлари ўртасида 2023-йил ҳосилидан жамғарилган уруғлик пахта хом-ашёси ғарамларининг дастлабки сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича синовлар ўтказиш юзасидан шартномалар тузилиб, ушбу тадбирлар давом этмоқда.
Мазкур йўналиш бўйича Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлим мутахассислари томонидан уруғлик пахталарни сифатли сақланиши, дастлабки қайта ишланиши олдидан кўриладиган тайёргарликлар ҳам назоратга олинган бўлиб, амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб борилади.
A.Mирзоев, Инспекциянинг вилоят бошқармаси шўба