Ру Ўз O`z En

Сайҳунобод туманида қишлоқ хўжалиги техникалари рақамлаштирилмоқда

19 Февраль 2024 1515

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспекция" ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилда республикада биринчи марта эксперимент тариқасида Сайҳунобод туманидаги қишлоқ хўжалиги техникаларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад, қишлоқ хўжалиги техникаларини реал вақт режимида техник ҳолатини кузатиб бориш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ёқилғи сарфини камайтириш ва техникалар ёрдамида бажариладиган агротехник тадбирлар сифатини ошириш ҳисобига маҳсулот таннархини камайтиришдир.

Бугунги кунгача тумандаги “Polytex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг жами 103 дона қишлоқ хўжалиги техникаларига GPRS навигатор мосламалари ўрнатилиб, рақамлаштирилган тизим ишга туширилди.

Жорий йилнинг 16-17 феврал кунлари “Ўзагроинспекция”  UZGPS ва “Poly tex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг мутахассислари томонидан тумандаги қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд бўлган фермер хўжаликлари масъулларига техникаларни рақамлаштиришнинг афзалликлари ва унинг имкониятларини янада яқинроқ таништириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди.

Ушбу семинар-тренингларда техникаларга қўйиладиган GPRS навигатор мосламаларнинг ишлаш жараёнлари, техникаларни ёқилғи сарфини камайтириш ва бажариладиган агротехник тадбирлар сифатини аниқлаш юзасидан атрофлича маълумотлар бериб кетилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тўлиқ жавоб олдилар. 

Инспекциянинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech